RU

Последние новости

07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  0 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  11 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  43

"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди Новости

"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди

Мадрид клуби вингер Винисиус Жуниор учун жуда йирик трансфер таклифини қабул қилди.

"indykaila News"нинг хабар беришича, Саудия Арабистони клубларидан бири бразилиялик футболчи учун тахминан 200 млн фунт тўлашга тайёр эканини билдирган.

"Қаймоқранглилар" эса 2026 йилги яқин қишки трансфер ойнасида футболчини сотиш масаласи умуман кўриб чиқилмаслигини маълум қилди. Клуб раҳбарияти мавсум ўртасида жамоанинг етакчиларидан бири билан хайрлашиш нияти йўқлигини эҳтимолий харидорга етказган.

Винисиус Жуниор 25 ёшда. У 2018 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва шу вақт ичида мадридликларнинг ҳужум чизиғида асосий фигурага айланган. Вингер ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.

Бразилиялик футболчининг Испания гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Винисиуснинг трансфер қиймати тахминан 150 млн еврони ташкил этади.

Аввалроқ Винисиус мухлислар муносабати сабаб "Реал"ни тарк этишга қарор қилгани айтилган эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

+1   
20 янв 21:56:51
М.Б
Ответ на комментарий пользователя Marg‘ilonlik
Сотиш керак. Мбаппе ни у́нга олиб марказга Холланд опкелса зур буларди.
Холланднинг келиши хеч качон яхшиликка бумиди Мбаппеям Холландхам тупурар уйинчилар сизнигча крайдаги Мбаппе Холландга тинмай паслар берадими?юк албатта хозирги холатдан хулоса килса булади
+1   
20 янв 21:06:02
barselona7
Балки Винисиус зўр ўйинчидир аммо гап 200 миллион ҳақида кетса ўйлаб кўрса бўлади.
+1   
20 янв 21:02:41
Californication
Sotvorish kerak. Keyingi kelgan trenerga ham bosh og'riq bo'ladi bu
   
21 янв 15:35:22
ILHOM ABDULLAYEV
Vinicus Juniorni umuman sotmaslik kerak. Sotish kerak deganlar Barsa muxlisidir. Zo‘r o‘yinchi Mbappe ham vini ham HALA MADRID
   
21 янв 03:21:13
Akmalxon Saidov
Vinisus Real uchun eng muhim oʼyinchi uni 1000 million gaham sotmaydi
   
20 янв 22:20:57
assassin
Винисиусни сотиб урнига ярим химоячи олса буларди кросс модричларга ухшаган
   
20 янв 22:07:48
JAKHONGIR AKHMADJONOV
Qaysi klubligi sirmi oʼshanda
   
20 янв 21:56:56
Асилбек Муминов
Умуман нестоит. Бунча пулга нисбатан КПД си хуйня уйинчи
   
20 янв 21:34:54
Marg‘ilonlik
Сотиш керак. Мбаппе ни у́нга олиб марказга Холланд опкелса зур буларди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика