БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади
18 янв 20:58
Новости
БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади
БАА Про лигаси 13-тур доирасидаги "Бани Яс" — "Ал Батаэҳ" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ҳамюртимиз шунингдек 76-дақиқада сариқ карточка олди, Акмал Мозговой эса захирада қолдирилди. Меҳмонлар сафида Азиз Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва Flashscore портали баҳосига кўра ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Баҳс эса дуранг (1:1) билан якунланди. "Ал Батаэҳ" БАА чемпионатида 13 турдан сўнг 10 очко билан 12-ўринда, "Бани Яс" эса 8 очко билан сўнгги, 14-ўринда бормоқда.


Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии