RU

Последние новости

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

"Шердор" бош мураббийи Бахтиёр Сатторов: "Регламентга зид равишда аввалига 1-лига, кейин 2-лигага тушуриб юборилдик" Новости

"Шердор" бош мураббийи Бахтиёр Сатторов: "Регламентга зид равишда аввалига 1-лига, кейин 2-лигага тушуриб юборилдик"

"Шердор" бош мураббийи Бахтиёр Сатторов фейсбукдаги саҳифасида ЎФА томонидан клубга адолатсизлик кўрсатилаётганини ёзиб қолдирди.

"Бугунги янгилик ҳаммасидан ўтиб тушди. 2 ой аввал "Шердор" ФК ПРО-лигадан регламентга зид равишда 1-лигага тушурилган эди. Энди 1-лигадан 2-лигага равона қилишди. "Шердор"нинг ЎзПФЛ олдида қарздорлиги йўқ. Ўтган йил учун 100 миллион сўм бадал пуллари ўтқазилган. 

"Энди яна 150 миллион берасизлар", деб туриб олишди. Агар биз 250 миллион тўласак, унда нега 1-лигадамиз? "Зомин" қайси Спорт принципи ёки регламентга асосан қўшилди? ЎзПФЛ бунга қандай жавоб қайтаради?

"Шердор" ФК ҳалол ўйин тарафдори, шу кунга қадар ҳеч қайси бир келишилган ўйинларда, тотализаторларда иштирок этмаган, иштирок этмайди ҳам. Балки шу сабаб клубни ПРО-лигадан 2-лигага равона қилган бўлиши ҳам мумкин катта эҳтимол билан.

Бу ҳам футболни ривожлантиришдаги яна бир орқага ташланган қадам. Ўзбек футболи шарҳловчи, журналист ва блогерга қолгандан кейин яна нимани кутиш мумкин. Самарқанд футболи боргансари ботқоқга ботмоқда. Ким қутқаради Самарқанд футболини? ЎФА 1-вице президенти Равшан Ирматов бунга қандай муносабат билдиради?", - деб ёзиб қолдирди Сатторов.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика