Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"
05 дек 12:03
Новости
Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"
ЖЧ–2026 қуръаси олдидан барча футбол мухлислари каби собиқ футболчи Бахтиёр Ашурматов ҳам бугунги маросим натижаларини интиллик билан кутмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунда ҳар қандай рақибга муносиб рақобат кўрсата олади, аммо омадли қуръа муваффақият учун муҳим омил бўлиб қолади.
Ашурматов фикрича, нисбатан кучсизроқ жамоалар билан бир гуруҳда тушиш — плей-офф йўлидаги имкониятларни анча оширади:
“Албатта, ҳозирги терма жамоамиз истаган рақибга қарши яхши ўйнай олади. Лекин гуруҳда кучсизроқ жамоалар бўлса, бизнинг имкониятларимиз кўпаяди. Масалан, битта юлдузли терма жамоа — Испания, Аргентина ёки Бразилия — муҳлислар учун ҳам, футболчилар учун ҳам катта қизиқиш уйғотади. 2-саватдан бизга таниш рақиблар тушса, янада қулай. Шунингдек, Кюрасао каби терма жамоалар ҳам имкониятни оширади. Қолганини бугун билиб оламиз. Қуръа терма жамоамизга омадли келади деган умиддаман”, – деди Бахтиёр Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии