RU

Последние новости

13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  0 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  7 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  14 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4

“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда ФОТО Новости

“Севинч” янги мавсум тайёргарлигини давом эттирмоқда ФОТО

Теги :  Севинч
“Севинч” жамоаси янги мавсум тайёргарлигини, Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида давом эттирмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан, универсал манежда бўлиб ўтмоқда.

Афсуски, ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бу йил ўтказилмади. Бу чемпионат бу йил умуман ўтказиладими ёки йўқми, ҳозиргача номаълумлигича қолмоқда.

Шу боис, клуб мураббийлари жамоанинг тайёргарлик режасига ўзгартириш киритишга мажбур бўлишаяпти. Чунки, ҳар йили жамоа янги футбол мавсумини мини футболдаги иштироки билан бошлаган.

Шу сабаб, “Севинч” феврал ойида Тошкентга сафар уюштиради. У ерда ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Йиғин давомида мураббийлар катта футбол бўйича бир қанча назорат учрашувларини ҳам ўтказишни мўлжаллашмоқда. Жумладан, назорат учрашувлари “Бунёдкор W”, “Металлург W” ва “Олмалиқ W” жамоалари билан бўлади.

Клуб раҳбарияти томонидан 28 нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Жамоага янги келган футболчилар ҳам бор, бунгача “Бунёдкор W” жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Дарина Федосенко ва муқаддам  “Олмалиқ W” жамоасида фаолият юритган ҳимоячи Лайло Шодиевалар бу йилдан жамоа таркибига қўшиб олинди. Шунингдек жамоа таркибига, ўтган йили қуйи лигада ўйнаган бир қатор ёш футболчилар ҳам асосий таркибга ўтказилди.

Жамоа селекция ишлари давом этттирил моқда, яна таркибига янги футболчилар келиши мумкин.

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилинг.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика