RU

Последние новости

09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  1 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  13 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  24 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  6 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  57 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3

“Сенинг шодлигинг учун, Болажон” хайрия тадбири ўтказилди Новости

“Сенинг шодлигинг учун, Болажон” хайрия тадбири ўтказилди

Хабарингиз бор, 2016 йил мухтарам юртбошимиз томонидан “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди.

Ушбу давлат дастурига кўра юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан “Ўзбекистон Темир Йўллари" Акциядорлик Жамияти ва “Локомотив” футбол клуби ҳам ўзининг кичик ҳиссани қўшиш мақсадида бир қатор тадбирларни режалаштирган.



Юқорида айтиб ўтилган дастурга мувофиқ равишда “Локомотив” футбол клуби ҳамда “Zarqand“ савдо белгиси “1 июнь - Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан пойтахтимизда жойлашган 25-махсус Даунизм ва Аутизм синдроми билан даволанаётган мактаб ўқувчиларига қувонч улашиш мақсадида “Сенинг шодлигинг учун, Болажон” хайрия тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирга биноан 25 мактабда болажонларимизни байрам билан табриклаш мақсадида“Локомотив” рахбарияти, клуб футболчилари, “Zarqand“ савдо белгиси ва мактаб ўқувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.


Ушбу хайрия тадбирида дастлаб болажонлар билан давра сухбати ўтказилди. Дастлаб “темирйўлчилар” сардори Темур Копадзе болаларни байрам билан табриклади ва уларга футболга қандай кириб келгани ҳақида сўзлаб берди. Ўз навбатида тадбиримиз ҳамкори “Zarqand“ савдо белгиси компанияси директори Азизов Абдуҳамид ҳам сўзга чиқиб барча болаларни компания номидан табриклади. Шундан сўнг “Локомотив” футбол клуби бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, “Zarqand“ савдо белгиси компанияси директори Азизов Абдуҳамид ва “Локомотив” футболчилар болаларга ўз совғаларини улашдилар.



Бу тадбир ўз ниҳоясига етгач барча мактаб футбол майдончасига чиқди ва мактаб ўвучилари ва “Локомотив” футболчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди. Учрашув якунлангач футболчиларимиз мактаб ўқувчиларига ўз махоратларини намойиш этдилар.



Футбол учрашуви якунлангач мактаб рахбарияти, ота-оналар ва ўқувчилар “Ўзбекистон Темир Йўллари” Акционерлик компанияси, “Локомотив” футбол клуби рахбарияти, клуб футболчилари ва “Zarqand“ савдо белгиси жамоасига омад тиладилар.



Ўзбек халқи азалдан болажон халқ. Бизнинг келажагимиз бўлмиш болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг энг ажойиб фазилатларидан бири. “Локомотив” футбол клуби ва Zarqand“ савдо белгиси яна бир кўплаб бу каби қувончли онларни болажонларимиз билан ўтказишни режалаштириб олди. Зеро, бундай тадбирлардан мақсад фарзандларимизни келажакда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган, байроғини ҳалқаро майдонларда юқорига кўтарадиган инсонлар бўлиб етишишида оз бўлса ҳам хизмат қилади.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика