RU

Последние новости

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  0 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  11 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  13 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Санжар Шоаҳмедов: “Биз бекордан бекорга шу босқичгача етиб келмадик” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Биз бекордан бекорга шу босқичгача етиб келмадик”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг чорак финалида сафарда “Ал–Айн” меҳмони бўлади. Ушбу баҳс олдидан “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.

“Ал–Айн”га қарши жиддий тайёргарлик ўтказдик. Кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратдик. Баъзида 2 маҳаллдан машғулотлар ўтказдик. Чемпионатимизнинг иккинчи даврасида “Ал–Айн”гача 5 та ўйин ўтказдик. Шуни ўзи ҳам биз учун катта тайёргарлик бўлди. Мураббийларимиз бизни ушбу баҳсга жиддий тайёрлади. Насиб қилса сафардан яхши натижа билан қайтамиз. “Ал–Айн”ни 2,3 та ўйинлари ёзилган видео лавҳасини кўриб, ўрганиб чиқдик.

Мураббийларимиз бизга рақибимизни қайси томони кучли қайси томони кучсиз, шуларни тушунтирди. Уларда чемпионат ҳали бошланмаган. Бизда эса чемпионатимиз айни қизғин паллада. “Ал–Айн” фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. Ўртоқлик ўйини билан расмий учрашувларни фарқи катта. Балки улар ҳам бизга қарши жиддий тайёргарлик кўришгандир. “Ал–Айн” ҳам кучли жамоа. 23 августь куни яхши натижа қайд этамиз деган умиддаман. Сафардан дуранг натижа билан қайтиш ёмон натижа эмас. Лекин иложи борича 3 очко билан қайтишга интиламиз. Рақиб жамоада у футболчи ўйнар экан, у кучли экан дегандан кўра футболни йиғиштириб қўйган яхши. “Ал–Айн”га қарши ким майдонга тушса ҳам ҳайиқмаган ҳолда ўйнайди. Биз ҳеч бир жамоадан чўчимаймиз. Жамоадаги барча йигитлар ҳар қандай жамоага қарши бир хил ўйин кўрсатади. Биз бекордан бекорга шу босқичгача етиб келмадик. Балки улар ҳам биздан чўчишаётгандир. Насиб қилса сафардан ғалаба билан қайтамиз”, - дейди “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика