RU

Последние новости

13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  1 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  3 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  2 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  7 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  33 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  2 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  11 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  6 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  22 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  30 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  6 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0

Рўзиқул Бердиев: “Ўйин амалиёти камлиги ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Ўйин амалиёти камлиги ҳам мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди”

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви якунида, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

- Аввало “Персеполис” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун гуруҳимиздаги кучли рақиб билан куч синашдик. Кучли рақиб билан бўлган учрашувларда диққатни йўқотиш оғир оқибатларга олиб келади. Биз биринчи голни ўтказган вазиятда ана шундай диққатимизни йўқотдик. Аслида футболдаги биринчи гол катта аҳамиятга эга. Биз деярли янги таркиб билан ўйнаяпмиз, шунингдек таркибимизда ёш футболчилар ҳам кўп. Бу футболчиларимизда бугун ҳаяжон ҳам кўп бўлди.

“Персеполис” кучли жамоа, таркибида кучли футболчилар тўп тепишади. Ўйлайманки улар бу йилги ОЧЛда ҳам узоқроқ боришади.

Бизда ҳали миллий чемпионатимиз бошлангани йўқ. Биз энди янги мавсумдаги иккинчи расмий учрашувни ўтказдик. Ўйин амалиёти камлиги ҳам бугунги мағлубиятимизга ўз таъсирини кўрсатди.

“Персеполис” клубида ажойиб ҳужумчилар бор, бундай ҳужумчиларга қарши ўйнаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Бу футболчилар бугунги учрашувда ҳам ўзларини кўрсатишди, - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика