RU

Последние новости

20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  0 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  11 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  29 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   16 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4

"Реал" — жароҳатлар бўйича етакчи, ПСЖда энг кўп ҳаражатлар, МЮ эса бошқалардан кўра қимматроққа ўйинчисини даволайди. Катта тадқиқотнинг асосий тафсилотлари Новости

"Реал" — жароҳатлар бўйича етакчи, ПСЖда энг кўп ҳаражатлар, МЮ эса бошқалардан кўра қимматроққа ўйинчисини даволайди. Катта тадқиқотнинг асосий тафсилотлари

АПЛ — сонлар бўйича етакчиси.

Халқаро суғурта брокери Howden Group футболдаги жароҳатлар бўйича катта тадқиқот ўтказди: Европанинг топ-лигалари 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар ўрганилди. Қизиқарли жиҳат: экспертлар нафақат жароҳат сони, балки даволаш нархларини ҳам баҳолашди.


Бошлашдан олдин қайд этиш керак: расмларда клублар жароҳатлар сонига кўра эмас, балки жадвалдаги ўринларга қараб жойлаштирилган.


Англия: "Челси" барчадан кўп жабр кўрди, "Вулвз"да эса муаммолар камроқ



Бу топ-5 лигалардаги жароҳатлар (1231) сони бўйича етакчилар — 2020/21 йилги мавсумдан кўра 293тага кўпроқ.


Мана, АПЛ-2021/22 йилги мавсумнинг бешта энг яхши клуби жароҳатлардан қандай азият чеккан.



• "Манчестер Юнайтед" жароҳатлардан "Челси"га кўра камроқ азият чекди (81/97), аммо даволанишга кўпроқ пул сарфлади: 29,7/27,9 млн евро. МЮда ҳар бир жароҳат ўртача 366 минг еврога тушган.


• "Ливерпуль" — чемпионатда жароҳатлар сони бўйича учинчи (80). Юрген Клоппнинг мунтазам равишда зич тақвимни эслаши бежиз эмас.


"Бизда машғулотларга вақт йўқ, чунки биз доим ўйнаймиз. Менда таътил учун етарли вақт бор. Ўйинчиларда эса йўқ. Мен гапирганимда, [УЕФА президенти] Александер Чеферин бурчакдан чиқиб, бошқа одамлар кўпроқ ишлаши кераклигини айтади. Буни шундоқ ҳам биламан, мистер Чеферин бу ҳақда менга айтишга мажбур эмас", — деди Клопп августда.


• Англияда энг кам "Вулверхэмптон" ўйинчилар жароҳат олишган: 5,1 млн евролик 34та жароҳат.


Германия: "Бавария" — шу ерда ҳам етакчи



Германия чемпионатида 1205та жароҳат содир бўлди — сўнгги йилларда ушбу кўрсаткич аста-секин пасаяётганди, аммо ҳозир кескин кўтарилди: 2018/19 йилги мавсум — 1173та жароҳат, 2019/20 йилги мавсум — 991, 2020/21 йилги мавсум — 902.


Мана ўтган мавсумнинг энг яхши беш жамоаси акс этган сурат.



• "Бавария" ва "Боруссия" анъанавий тарзда етакчи: футболчилар кўпроқ жароҳат олишади, клублар эса кўп тўлашади. Жароҳатлар сони бўйича ундан кейин Бундеслигадан тушиб кетишига бир баҳя қолган "Герта" (91).


• "Гройтер" ўйинчилар энг кам жароҳат олишган: 1,1 миллион евро кетган 33та жароҳат. Аммо, бу жамоага ёрдам бермади: муносиб сўнгги ўрин (34та турда 18 очко) ва тушиб кетиш.


• "Штутгарт" ажралиб турибди: 80та жароҳат ва уларга атиги 1,6 млн евро ҳаражат. Жароҳат учун ўртача 20 минг ("Манчестер Юнайтед"да бу кўрсаткич 366 минг евро), аммо бу кўрсаткични тўғридан-тўғри солиштириш қийин.


Испания: "Реал"да топ-лигалардаги рекорд



Испания чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида футболчилар 848та жароҳат олишди.


Ўтган мавсумдагидан 87тага кўп.



• "Реал" — барча топ-5 лигаларда жароҳатлар сони бўйича етакчи: 114. Буларга 40,4 млн сарфлашди, фақатгина бу кўрсаткич ПСЖда кўпроқ.


• Барчадан кам жароҳатлар "Алавес"да. 18та жароҳат, даволашга атиги 0,5 млн евро кетган. Бу бутун лигадаги ҳаражатларнинг 0,4 фоизи.


• Жадвалнинг қуйи қисми — 11-ўриндан 20-ўрингача даволанишга жуда ҳам кам сарфлашган: атиги 12,7 млн евро. Таққослаш учун: "Реал"нинг бир ўзида тўрт карра кўп.


Италия: "Ювентус" биринчи, "Эмполи"да эса топ-лигалардаги энг кам кўрсаткич



А Серия футболчилари 835та жароҳат олишди.


2020/21 йилги мавсумдан 54тага кўп.



• "Ювентус" бу борада етакчи: 88та жароҳат ва даволанишга 22,6 млн. Иккинчи ўринни "Наполи" банд этган: 71та жароҳат ва 11,8 млн сарф.


• Учта клубнинг барчасида 55тадан жароҳат — "Милан" (9,8 млн), "Торино" (6,3) ва "Кальяри" (4,7).


• "Эмполи"да эса топ-5 лигалардаги энг кам йўқотиш: атиги 13та жароҳат ва уларга 0,8 млн кетган. "Венеция" футболчилари эса озгина кўпроқ жароҳат олишган (33), аммо уларга кам пул сарфлашган (0,7 млн).


Франция: ПСЖ барчадан кўп азият чекмоқда ва тўламоқда



Франция чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида 691та жароҳат рўй берди.


Ўсиш — ўтган сафаргисига қараганда 85та кўпроқ.



• Лига 1да ПСЖ энг кўп жабр (91та жароҳат) чекмоқда ва энг кўп тўламоқда (40,7 млн евро). Ундан кейин анча пастда "Монако" бормоқда: 47та жароҳат ва даволанишларга 8,6 млн.


• "Монпелье" ўйинчилари ҳаммадан кам жароҳат олишган: 17та жароҳат ва даволанишга 1 млн.


• Лига 1да пастки ўнталик жуда ҳам кам сарфлайди: фақатгина 12,7 млн евро — бу чемпионатдаги умумий пулнинг 16 фоизи.


Барча лигалар бўйича кўрсаткич борми?


Мана у.



Клублар 2020/21 йилги мавсум билан таққослаганда кўпроқ жароҳатларга йўлиқишмоқда, шу сабаб кўпроқ пул тўлашмоқда.



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика