RU

Последние новости

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  24 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  11 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  4 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  30 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

"Қўқон-1912": Саккиз футболчи кетди, европалик легионер келиши мумкин Новости

"Қўқон-1912": Саккиз футболчи кетди, европалик легионер келиши мумкин

Теги :  Қўқон-1912
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида олиб боришмоқда.

Жамоада қандай ўзгаришлар бўлиши барча мухлисларни қизиқтираётгани аниқ.

Жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этишди. Булар Наврўз Алимов, Айбек Нурбаев, Алишер Зиёвуддинов, Илья Ильин, Нодирбек Қўзибоев, Сардор Қаҳҳоров, Абдул Азиз Юсупов, Ғайрат Ҳасанов. Биз бу футболчиларга жамоамиз билан бирга бўлганликлари учун жамоа раҳбарияти ва мухлислари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

Жамоамиз мураббийлар штаби 2-даврада юқори ўринлар учун курашадиган жамоа тузиш борасида тинмай изланмоқдалар. Иккинчи даврада жамоамизга бир қатор янги футболчилар келиши кўзда тутилган. Уларнинг айримлари жамоа кўригида иштирок этишаётган бўлса, айримлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу футболчилар билан келишув амалга ошса биз сиз азиз мухлисларга хабар берамиз.

Яна бир муҳим янгилик. Агар музокаралар ижобий якунланса, жамоамизда Европа давлатларининг биридан легионер футболчилар пайдо бўлади. Хуллас бизни кузатиб боринг ва жамоамиздаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлинг.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика