RU

Последние новости

09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  3 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  7 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2

“Қўқон-1912” фахрийлари Фарғонадаги турнир ғолиби! Новости

“Қўқон-1912” фахрийлари Фарғонадаги турнир ғолиби!

Бугун Фарғонада фахрий футболчилар ўртасида анъанавий «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган мини футбол турнири ўтказилди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят мини-футбол ассосиацияси ва “Реал футбол профессионал клуби” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада саккизта жамоа олимпия тизимида ўзаро кураш олиб боришди.

Биринчи бўлиб “Қўқон-1912” ва Наманган вилоятидан ташриф буюрган фахрийлар майдонга тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар бой тарзда бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобида интиҳо топди. Пенальти сериясида эса қўқонлик фахрийлар ғолиб чиқишди.

Иккинчи ўйинда “Нефтчи” ва “Истиқлол” фахрийлари тўпи суришди. Мазкур баҳсда фарғоналиклар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келишди.



Чимён туманидан ташриф буюрган фахрийлар ва Марғилоннинг “Омад” жамоалари ҳам биринчи босқичда ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олишди.

Ярим финалнинг биринчи учрашувда “Нефтчи” ва Чимён фархийлари майдонга тушишди. Ўйининг асосий вақтида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса фарғоналикларга омад кулиб боқди.



Иккинчи ярим финалда “Қўқон-1912” фахрийлари “Омад” фахрийларига қарши тўп суришди. Ушбу баҳснинг асосий вақти ҳам 4:4 ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида қўқонликлар рақибдан устун келишди.

Турнир финалида “Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоаларининг фахрий футболчилари беллашдилар.

Мусобақада “Нефтчи” ПФК бош директори Рустам Абдуллаев, бош мураббий Андрей Фёдоров, мураббийлар штаби вакиллари: Абдусамад Дўрмонов, Сергей Лебедев ҳамда Баҳодир Шамшиддинов, Ғайрат Райимжонов, таниқли собиқ ҳакам Султон Зайлобиддинов, собиқ футболчи Игорь Буровлар ҳам “Нефтчи” жамоаси номи остида ўз иштирокларини таъминлашди. Шу қатори “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган турнирда собиқ ўйинчилар, яқин ўтмишнинг таниқли футбол вакилларини ҳам учратиш мумкин бўлди.



Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси фахрий футболчилари 9:4 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бош совринига эга чиқишди.


"Нефтчи" ва "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика