RU

Последние новости

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  20 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: “Осиё Кубоги-2019га қадар кучли жамоалар билан ўйнашимиз керак” Новости

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи: “Осиё Кубоги-2019га қадар кучли жамоалар билан ўйнашимиз керак”

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Сурияга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди:

– Иккала жамоа чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Иккита яхши жамоа ўйнаса одатда шундай бўлади. Биринчи таймда ўйлаб қўйилган нарсалар амалга ошмади, аммо жамоам ўйинни ўзгартира олди. Иккинчи таймда ҳужумда яхшироқ ўйнадик. Фаластин ва Сурия билан ўйинларда футболчиларим вазиятни ўзгартириб юборишди. Иккала баҳсда ҳам футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг ҳаракатларидан мамнунман.

– Терма жамоанинг кейинги режалари қандай?  
– ФИФА кунлари учун келишувларга эришганмиз. Барчаси тасдиқланганидан кейин режаларимизни эълон қиламиз. 8-16 октябрь кунлари йиғин ўтказамиз. Бу йиғин Қирғизистонда бўлмайди ва ўйинлар ҳам сафарда ўтади. Афсуски Сурия билан ўйин бу йилда ўз майдонимиздаги охирги баҳс бўлди.

– Осиё Кубоги-2019га тайёргарлик жараёнида мана шундай кучли рақиб устидан қозонилган ғалаба қанчалик аҳамиятга эга? ⠀

– Шубҳасиз, ҳар бир ўйин биз учун муҳим. Биз юқори савиядаги рақиблар билан ўйнаяпмиз. Фақат мана шундай ўйинлар орқали ўсиш мумкин. Ижобий натижа эса жамоага қўшимча куч баҳш этади. Осиё Кубогида кучли жамоалар ўйнайди, шу боис ўртоқлик учрашувларини мана шундай жамоаларга қарши ўтказишимиз лозим, - дейди Крестинин Қирғизистон футбол Федерацияси расмий сайтига


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика