RU

Последние новости

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Превью. А Серия: Римда марказий баҳс бўлади Новости

Превью. А Серия: Римда марказий баҳс бўлади

Италия чемпионатининг 27-тури бугун ажойиб баҳс орқали старт олади.


Лучано Спалетти бошчилигидаги Римнинг "Рома" жамоасини оғир имтиҳон кутмоқда. Уларга бугун ўз уйларида "Наполи" жамоаси қаршилик қилади. Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган ушбу икки "қўшнилар" ўртасидаги беллашув қайсидир маънода ким чемпионлик учун "Ювентус"га охиригача қаршилик қилишига ойдинлик киритиб бериши мумкин. "Рома" айни пайтда 5 очколик фарқ билан "Наполи"дан тепада. Агарда мазкур баҳсда римликларнинг қўллари баланд келадиган бўлса, унда "Наполи" чемпионлик учун курашдан чиқиб кетади ва кумуш медалини қўлга киритиш ҳам бирмунча қийинлашади. Аксинча бўладиган бўлса, унда "Рома" ва "Наполи"нинг ўзаро рақобати янада ошади.
Бу ўйин Лучано Спалетти ва Маурицио Саррининг ҳам алоҳида ҳисоб-китоб қилиб олишларига имконият яратади. Бу икки мураббийнинг тўқнашувини кузатиш янада мароқ бағишлайди. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "Рома" меҳмонда бўлишига қарамасдан ишончли (3:1) ғалабага эришганди. Ўша учрашув аламини олиш илинжисида ҳам бугун "Наполи" икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади.

А Серияда ҳозирда яққол аутсайдер бўлиб турган "Пескара" ушбу турда "Сампдория"га сафар қилади. Элитада қолиш учун курашаётган "Пескара" учун ҳар бир ўйиндаги очколар олтинга тенг. "Сампдория" эса турнир жадвалининг қоқ марказида жойлашган ва шу ҳудудда қолишни кўзламоқда. Бунинг учун жамоа ҳеч бўлмаганда ўз уйидаги учрашувларда керакли натижаларни қайд этиши лозим бўлади. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида томонлар муроса кўчасини танлашганди. Бу сафар энди ўйин нима билан якун топади? Бу саволга "Стадио Луижи Феррарис" стадионида бўладиган баҳсдан кейин жавоб оламиз.

Монтелла қўл остидаги "Милан" бу турда "Кьево" билан беллашади. Тўрт учрашувдан буён мағлубият нималагини билмай келаётган "Милан"дан мухлислар бу сафар "Кьево" устидан қозониладиган ғалабани интиқлик билан кутишмоқда. Европа чемпионлар лигаси учун бериладиган йўлланма учун охиригача курашишни кўзлаётган жамоа учун буёғига ҳар бир ўйиннинг қиймати жуда юқори бўлади. "Кьево" эса жорий мавсумда А Сериянинг ҳақиқий ўртамиёна жамоаси бўлиб турибди. Бу жамоа исталган рақибга муаммо туғдириши ва ўзидан кучсиз жамоаларга очко улашиши мумкин. Энг қизиғи, бу жамоаларнинг охирги 13та ўйинидан буён "Кьево" "Милан" қаршилигини енга олгани йўқ.


Италия А Серияси, 27-тур.

"Рома" - "Наполи" (19:00)
"Стадио Олимпико" стадиони.
Бош ҳакам
: Лука Банти.



"Сампдория" - "Пескара" (22:00)
"Стадио Луижи Феррарис" стадиони.
Бош ҳакам
: Фабрицио Паскуа.



"Милан" - "Кьево" (00:45)
"Сан Сиро" стадиони.
Бош ҳакам: Фабио Мареска.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика