RU

Последние новости

07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  0 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  1 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  157 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0

Погба билан Моуриньонинг муносабатига дарз кетган. "Юве" Погбани ортга қайтармоқчи Новости

Погба билан Моуриньонинг муносабатига дарз кетган. "Юве" Погбани ортга қайтармоқчи

"Манчестер Юнайтед"дан текинга "Ювентус"га ўтган ва 2016 йили ёзда 105 миллион евро эвазига қайтарилган Поль Погба яна Манчестерни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда "Tutto Juve" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Погба ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўзаро муносабати ёмонлашган. "Ювентус" эса ушбу имкониятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Туринликлар бош мураббийи Аллегри клуб раҳбариятига марказ учун Погбани қайтариш ёки "Лацио"дан Сергей Милинкович-Савични олиб келиш талабини қўйганди. "Ювентус" эса Погбани жамоага қайтариш чораларини изламоқда.

Айни пайтда Погба ва Моуриньонинг муносабатлари идеал даражада эмас. Туринликлар эса ушбу вазиятда футболчининг агенти Мино Райола орқали Погбани "Ювентус"га қайтариш режасини амалга оширишмоқчи.

Фақат битта муаммо мавжуд. Погба "Манчестер Юнайтед"да 9 миллион евро маош олади. Милинкович-Савичнинг "Лацио"даги маоши эса бор-йўғи 1,5 миллион еврони ташкил қилади. Лекин "Лацио" ўз футболчисини арзон гаровга қўйиб юбормоқчи эмас.

"Ювентус" раҳбарияти Погба ва Милинкович-Савич танловидан қай бирига тўхталишини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика