Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди
02 сен 2025 12:27
Новости
Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди
Туркиянинг "Фенербахче" клуби "Манчестер Сити" билан дарвозабон Эдерсон бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати хабар берди.
Эдерсон ушбу мавсум "шаҳарликлар" сафида ўйнагани йўқ. Аввалроқ 32 ёшли бразилияликни "Галатасарой" билан боғлашганди, аммо у якунда "Сити"ни "Фенербахче"га алмаштиришга қарор қилди.
Тажрибали посбон учун тахминан 12 млн фунт тўланиши кутилмоқда.
"Манчестер Сити" унинг ўрнига Жанлуижи Доннаруммани олиб келмоқда. 26 ёшли посбон жамоада Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега билан рақобат қилади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии