RU

Последние новости

21:22Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳам ишлашини сўрашди  3 21:09А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди  0 20:39Роналду ура олмаган пенальтиси ҳақида: "Фақат гол уришга ҳаракат қилганларгина хато қилади"  1 19:52Жируга мукофот топширилди  3 19:30Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  6 19:08"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр  2 18:39Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири  2 18:10Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 нафар йўқотишга эга  24 17:42Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"  8 17:19"Динамо" "Олимпик" билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:51Ўзбекистон футзал федерацияси "Kelme" билан ҳамкорлик қилади  1 16:27Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани  23 16:27Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:56"Турон" тугатилгани эълон қилинди  10 15:39"Мен унинг яқин дўсти эмасман". Дидье Дешам — Зидан билан муносабатлари ҳақида  4

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Макаров Новости

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Макаров

Владимир Макаров кўпчилик томонидан ақлли футболчи сифатида эътироф этиларди.

Владимир Макаров 1947 йил Душанбе шаҳрида туғилган. Ярим ҳимоядаги ақлли ўйинлари билан ажралиб турган. У жамоадошларини ҳеч ким кутмаган узатмалар билан қулай вазиятларга чиқаришда моҳир эди.

Футбол билан шуғулланишни Владимир 1957 йил бошлаган. Биринчи мураббийи Николай Потапов бўлган. Унинг катта футболдаги илк жамоаси Душанбенинг "Энергетик" клуби бўлган. Иккинчи лигада Макаров 8 мавсум давомида 277 учрашувда майдонга тушиб, 49 гол муаллифига айланган.

Ушбу жамоадаги муваффақиятли ўйинлари Одессанинг "Черноморец" жамоаси мураббийлари диққатига тушди. Биринчи лигадан олий лигага кўчиб ўтган Макаров дебют мавсумининг ўзидаёқ 30 учрашувда 13 тўп киритиб, СССР олий лигасида энг яхши мавсумини ўтказган "Черноморец" тўпурарига айланди. Одесса клуби чемпионат бронза медалларига эга чиқди. Йил якунида Макаров чемпионат дебютантлари рамзий жамоасига киритилди. Украинанинг энг яхши 33 ўйинчиси қаторидан жой олди. Навбатдаги мавсумларда эса жароҳат сабабли муаммоларга дуч келди. Одессадаги уч йилдан кейин яна "Помир"га қайтиб, ажойиб мавсум ўтказди.

Натижада унга "Пахтакор"дан таклиф бўлди. 1978 йилги мавсумни у Тошкентда бошлади. Жамоада Владимир энг тажрибали футболчи саналарди. Ярим ҳимояда жамоадошлари билан тез чиқишиб кетди. Биринчи мавсумдаёқ 5 гол муаллифи бўлди. 1979 йил у тўп киритиб улгурмаганди. Чемпионатдаги 15-ўйинда майдонга тушиш учун Минскка йўл олиш чоғида у "Пахтакор" билан авиаҳалокатга учради.

Макаровнинг юрагида муаммо бўлишига қарамай, у футболчилик фаолиятини жуда яхши ўтказган. Ортиқча юкламалар олиш мумкин бўлмаса-да, бутун умрини футболга бағишлади. 2001 йил Владимир "Черноморец" жамоасининг барча даврдаги рамзий жамоасига киритилди. Одессанинг ўтган асрдаги энг яхши футболчилари рўйхатидан ўрин олди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика