RU

Последние новости

13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  17

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат Новости

Ўзбек футболи тимсоли бўлган Миржалол Қосимовга янгиерлик мухлисдан хат

Мен журналист эмас, оддий футбол ишқибозиман.

Футболга меҳрим ва қизиқишим сабабли ўзбек футболини кузатиш учун доим вақт топишга интиламан. Ўзбек футболи деганда кўпчилик қатори мени кўз олдимга дарров Миржалол Қосимов номи келади. Бугун ўзбек футболининг ҳақиқий афсонаси, футболимизда 4-рақамни машҳурлаштириб, оммалаштирган Миржалол Қосимовнинг туғилган куни экан. Журналистлар Қосимовнинг фаолияти, эришган ютуқлари ва ҳоказо ҳақида кўп ёзишган ва ҳали яна кўп ёзишади, Инша Аллоҳ.

Хат ёзишимдан мақсад шуки, аввало мен ёзаётган хатни сайтда чоп этишни лозим топишса, унда фурсатдан фойдаланиб биринчи навбатда ўзбек футболи тимсолига айланган Миржалол Қосимовни таваллуд айёми билан табриклайман ва унга барча яхши тилакларимни билдираман.

Тўпни тепиб миллионлаб мухлисларни футболга меҳр қўйишига сабабчи бўлган, жарима зарбалари ва бурчак тўплари ижроси билан жаҳонга танилган ноёб истеъдод соҳибининг футболчилик фаолияти жуда ёрқин ўтган. Бу ҳақида ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак. Ҳозирги замоннинг ёш авлоди бу ҳақида интернет орқали танишиб чиқиши мумкин.

Мен ҳам табиийки Миржалол Қосимовнинг чин маънодаги мухлисига айланганман. Терма жамоа либоси, "Пахтакор" сафидаги ўйинлари ёки "Алания"даги фаолиятини жуда ёрқин хотиралар билан эслаймиз. Соғинамиз.

Футболчи Қосимов ҳақиқий жонкуяр, фидоий, меҳнаткаш ва туғма етакчи сифатида кўз олдимизда гавдаланади. Жуда ширин ва ёқимли ностальгия.

Ҳозир эса ўзбек футболи афсонаси тажрибали мураббий сифатида Олмалиқ жамоаси бошқарувида яхши ишламоқда. Футболчилик фаолиятида ўз номини, шахсиятини шу қадар юқори кўтарганки, мураббийлик даврида табиийки ундан янада кўпроғини, ортиғини кутамиз. Миржалол Қосимов терма жамоа бош мураббийи бўлганда бутун мухлислар тренер Қосимов билан мундиал орзусига ишонишди. Майли, ҳозир эски мавзуни очиш ниятим йўқ. Қосимовнинг терма жамоадаги фаолияти зўр бўлмаган бўлсада, ёмон ҳам эмасди. Футболимиз даражасидан бир бош баланд сакрашга жуда яқин келган Қосимовга барча айбни ағдариш ноўрин бўлади.

"Бунёдкор"нинг юлдузли онларида ҳам, қийинчилик даврида ҳам Миржалол Қосимов ажойиб фаолият юритди. Осиёда ҳеч ким ишонмаган маҳал Япония, Корея ва Хитой жамоалари билан тенгма-тенг ўйнаб, ОЧЛда финал остонасига қадар борган мураббий ҳам Миржалол Қосимов эканини унутмаймиз.

Мен шунчаки оддий мухлис сифатида Миржалол Қосимов мураббийлик фаолиятида ҳали яна катта ғалабаларга эришишига ишончим йўқолмаган. Унинг Олмалиқдаги фаолиятини кузатиб, жамоанинг ўйинларини қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Адашмаётган бўлсам Қосимов Олмалиққа келганига 4 йил тўлди. Натижалар жуда зўр деб бўлмасада, барқарорлик, жамоанинг аввалги мавқеидан кўра яхшиланиш сезиларди. Лекин биласизми, бу натижалар Миржалол Қосимовдек ном учун жуда камлик қилади. Мен тренер Қосимов Олмалиқ жамоаси билан бўладими ёки бошқа клубми фарқи йўқ, чемпионлик учун курашишини, яна титулларни қўлга киритишини истайман. Бу фақатгина мураббийга боғлиқ масала эмаслигини тушунамиз. Футбол бу шунчаки ўйин эмас, балки илмий асосларга таянилаётган фанга айланганини бутун жаҳон футболи билимдонлари тан олган. Замонавий футбол йилдан-йилга ўзгариб, тезлашиб бормоқда. Жаҳоннинг энг кучли мураббийлари Гвардиола деймизми ёки Клоппми фарқи йўқ, миллиардлаб трансферлар орқали рақобатбардошликни сақлаб, юқорида барқарор туришибди. Катта пуллар ва зўр футболчиларсиз кучли мураббий сифатида пешқадамга айланишнинг имкони йўқ. Зўр, кучли мураббийларга уларни талабини бажаришга қодир бўлган энг яхши ижрочилар керак.

Вақт жуда тез ўтмоқда. Кечагина футболни тугатиб мураббийликни бошлаган Миржалол ҳозирда чемпионатимизнинг оқсоқол мутахасисларидан бирига айланган. Лекин бу дегани унинг мураббийликдаги энг ёрқин онлари ортда қолди дегани эмас.

Миржалол Қосимовга мухлислик мурожаатим шуки, биз тренер Қосимовдан чемпионлик ва энг асосийси Осиё майдонларида яна байроқдор жамоа тузишингизни ва катта натижалар орқали ўзбек футболи ишқибозларини хурсанд этишингизни истаймиз.

Мен кўпчилик номидан бемалол ёзаётганимнинг сабаби, Янгиерда Қосимовнинг ҳақиқий мухлислари жуда кўп. Ўзбекистонда эса улар миллионлаб эканлигига шубҳа йўқ.

Футболчилик фаолиятида 4-рақамни ўзиники қилган Миржалол, мураббийликда 1-рақамни яна қайтариб олиши керак...

Омад сенга, ўзбегим Миржалоли!


Янгиердан Жамол Мансуров



П.С. Биз билан телеграмда @caeshitadi ники орқали боғланиш ва фикрларингизни юборишингиз мумкин.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика