Олимпиада олтин медалини қўлган киритган спортчи антиқа услубда "Арсенал" устидан кулди
15 авг 2016 14:39
Новости
Олимпиада олтин медалини қўлган киритган спортчи антиқа услубда "Арсенал" устидан кулди
Жанубий африкалик Уэйд ван Никерк Олимпиада ўйинларининг 400 метрга югуриш баҳсида жаҳон рекордини янгилади.
Аввалги рекорд соҳиби Майкл Жонсон бўлган. У 1999 йил Севильяда 400 метрни 43,18 сонияда босиб ўтган эди.
Жанубий америкалик ван Никерк 43,03 сонияда финиш чизиғини кесиб ўтди. Олтин медал соҳиби ўзи қайд этган натижа кўрсатилган табло олдига борди ва антиқа услубда "Арсенал" устидан кулди. Ушбу югуриш баҳси бошланишидан бир неча соат олдин "тўпчилар" "Ливерпуль"га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Уэйд таблодаги сонияларни кўрсатди ва Премьер-лига учрашувидаги ҳисобга ишора қилди.
"Стартга чиқишдан олдин "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинни кўрдим. Бу баҳсдан ақл озиши мумкин. Биз ғолиб бўлдик.
Акам "Арсенал" мухлиси. Мен жаҳон рекордини ўрнатган кунда, "Ливерпуль" "Арсенал"ни мағлуб этди" - дейди Уэйд ван Никерк.
Комментарии