RU

Последние новости

21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  0 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  3 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  15 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  27 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  7 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1

“Обод” - “Динамо” учрашувидан кейинги “микс-зона” Новости

“Обод” - “Динамо” учрашувидан кейинги “микс-зона”

Кеча олий лига 11-туридан ўрин олган “Обод” – “Динамо” (3:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсдан сўнг иккала жамоа футболчилари махсус “микс – зона”да  ўйин ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Жавоҳир Қаҳрамонов

“Обод” клубида аввал тўп тепганман. Ушбу жамоадаги футболчиларни ўйин услубини билардим. Ушбу баҳсда омад “Обод” жамоасига кулиб боқди. Ўзимизнинг ҳимоядаги хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 3та гол олиб чиқдик. Кейинги учрашувларда ушбу хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Жавоҳир Қаҳрамонов


Санжар Риҳсибоев

“Динамо” жамоасига қарши қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ўз уйимизда ғалабага эришдик. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. “Динамо” яхши шаклланган жамоа. Уларда 10 киши ҳужумга ўтса 10 киши ҳимояга қайтада. Жамоавий ўйин яхши ҳисобига улар кучли ўйин кўрсатади. Машғулотлар пайтида бош мураббийимиз кўрсатган тактикани ўйин пайтида амалга оширдик ва бу нарса бизга иш берди. Биз жамоавий ўйин эвазига ғалабани қўлга киритдик. Учрашувда 3:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда бироз хотиржамликка берилдик ва шуни эвазига ўз дарвозамиздан 1та тўп олиб чиқдик. Бундан кейинги ўйинларда мана шу хатойимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Санжар Рихсибоев


Шохруз Норхонов

“Биз ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлимда рақиблар дарвозаси олдида бир қатор вазиятларни яратган бўлсакда бироз омадимиз келмади. Иккинчи бўлимда мураббийимиз кўрсатмалари билан майдонда тўп тепдик. Учрашувда жамоадошим ҳисобни очганидан кейин ҳужум қилишга берилиб кетдик. “Динамо” ҳимоячиларининг ҳимоядаги хатоларидан унумли фойдаландик ва уларнинг дарвозасига 3та тўп киритдик. “Динамо”га қарши ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилмаган бўлсамда ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Жамоадошим Санжар Риҳсибоев ушбу учрашувда жуда ҳам чиройли ўйин кўрсатди ва гол урди. Жамоамиз сардори Анвар ака Ғофуров ҳам яхши ҳаракат қилди. Умуман “Динамо”га қарши баҳсда барча жамоадошларим зўр ўйин кўрсатишди. Бунинг учун уларга катта раҳмат айтаман”, - дейди Шохруз Норхонов



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика