RU

Последние новости

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Муҳсин Муҳаммадиев: "Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг" Новости

Муҳсин Муҳаммадиев: "Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг"

"Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида ўтган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев иштирок этди.

"Оғир ўйин бўлди. "Насаф" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади. Улар бугун ўйинни назорат қилишди ва кўпроқ ҳавли вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

"Насаф" Суперлига рестартига тайёргарликни анча вақт олиб борди. Бизда эса бундай шароит ва имконият бўлгани йўқ. Биз эса икки ҳафта қолганда ҳозирликни бошлагандик. Ўйиндан олдин таркибимизда йўқотиш мавжуд эди. Беҳруз Шодмонов жароҳат олиб сафдан чиқди.

Яна бир бор шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашишди. Сафарда бир очко ишлаганимиздан хурсандмиз. Жамоамиздаги легионерлар пандемия бошланишидан олдин юртларига кетишган. Хозирда етиб кела олишмайди.

Ўтган йили "Насаф"ни Қаршида ютган эдик. Бу сафар дуранг қайд этдик. Мақсадимиз ўйинимизни кучайтириш. Биз учун ҳар бир ўйин финал ҳисобланади",- дейди Муҳсин Муҳаммадиев.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика