RU

Последние новости

18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  0 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  3 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  3 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  9 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  9 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  4 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  10 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  2

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди Новости

ЛегионерУз. Сервер Жепаровсиз ўйнаган “Истиқлол” принципиал ўйинда “Зоб Аҳон”дан енгилди

Форс чемпионатининг 22-турида Сервер Жепаров тўп сураётган “Истиқлол” клуби кучли учликда бораётган “Зоб Аҳон”дан енгилди — 1:2.

Зоб Ахан

Kiros - 61', Mohammad Reza Hosseini - 90'

Про Лига - Персидский залив . Тур 22

04/02/2018, 16:30

1
:
2
Завершен

Эстеглал Тегеран

Вурия Гафури - 31'

45'
90'
61'  Kiros
90'  Mohammad Reza Hosseini
31'  Вурия Гафури

Беллашувда Сервер Жепаров иштирок этмади. Футболчи Ҳазфи Кубогининг “Санат Нафт”га қарши ўйинида голли пас бериб, кичик жароҳати сабаб иккинчи таймни қўйиб юборишга мажбур бўлганди. Германиялик мутахассис Шефер ўйин аввалида Жепаров билан суҳбатлашган. Гарчи Сервер ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса-да, Шефер таваккал қилишни истамади ва уни сафар ўйинига олиб кетмади. Мураббийнинг тушунтириш беришича, олдинда “Истиқлол”ни Чемпионлар Лигаси ўйинлари кутиб турибди. Бундай пайтда Жепаров жароҳатини қайталаб олса, ҳолат теҳронликлар учун қимматга тушиши мумкин.

“Ўйинни уйда, телевизор орқали томоша қилдим. Жамоадошларим яхши ўйнашди. Улар яна гол уришлари ҳам мумкин эди. Бироқ сўнгги дақиқада рақиб футболчиси ўзини кўрсатди ва яхши ҳаракати сабаб боши билан дарвозамизни ишғол қилди”, — деди Сервер Жепаров.

“Истиқлол” очколари сонини “Зоб Аҳон”ники билан тенглаштириб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Томонларнинг Теҳронда ўтган илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлиб, Жепаров майдонда 84 дақиқа ҳаракат қилганди.

Қайд этиш керак, “Зоб Аҳон” ҳақида тасаввурларимизни кенгайтириб борсак, зарар қилмайди. Мазкур жамоа Чемпионлар Лигасида Тошкентнинг “Локомотив” клубига рақиб бўлади. Ушбу клуб “Насаф” рақиби “Персиполис” каби қўрқинчли бўлмаса-да, ҳар ҳолда сўнгги вақтларда ёмон таассурот қолдирмаяпти. Жамоа форс чемпионатида ғалабали сериясини кетма-кет 6 та ўйинга етказиб олди.

Championat.asia статистикаси

Автор :
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика