RU

Последние новости

07:15Пролига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  3 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  2 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  3 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  8 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  24 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  1 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  1 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239

Космин Оларио: "Рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак" Новости

Космин Оларио: "Рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак"

"Локомотив" - "Ал Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан олдин меҳмонлар устози Космин Оларио ва футболчи Макети Диоп билан матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

"Жуда қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. "Локомотив" илк турда мағлуб бўлди, лекин уларни кучли эканлигини биламиз. Бу жамоа ўз уйида бошқача ўйнайди ва эртага қийин баҳс бўлишини кутаяпмиз. 

Уйдаги ўйин ва сафардаги баҳс доим фарқли бўлади. Биз ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Макете Диоп.


- "Ал Аҳли" бунга қадар Ўзбекистон клубларидан "Насаф" билан ўйнаган. Бу эртанги баҳсда сизларга ёрдам берадими?  

- Албатта, тажриба доим ёрдам беради. Ўша баҳсларни яхши эслайман. "Насаф" клубига қарши ўйинлар оғир ўтган.


- Эртага ғалаба учун ҳаракат қилишингиз аниқ. Қандай услубда ўйнамоқчисиз? Қарши ҳужумдами ёки кескин ҳужумдами? 

- Биз ютишни истаймиз. Аммо рақибнинг ўйинига ҳам эътибор қилишимиз керак. Биз кўп нарсани хоҳлашимиз мумкин, аммо доим ҳам хоҳлаганимиз бўлмайди. 

- 2015 йил "Ал Аҳли" финалга чиққан. Бу йил финалга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Тўғрисини айтсам 2 йил олдин финалга чиқиш вазифаси қўйилмаган. Аввало гуруҳдан чиқиб олиш мақсадимиз.Кейин эса қадамма-қадам ҳаракат қилаверамиз. 

- "Локомотив"ни ўрганиб чиққан бўлсангиз рақиб сафидаги энг хавфли футболчи ким? 

Макете Диоп: - Рақибни ўрганиб чиққанмиз. Аммо ҳеч бир футболчини алоҳида кўрсатиб ўта олмайман. Нима бўлганида ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз. 

- "Локомотив" стадиони майдонига эътирозлар йўқми? 

- Мен ҳали майдонни кўрганим йўқ. Уни кўрганимдан сўнг фикримни айтишим мумкин. Аммо бунинг катта аҳамияти йўқ. Иккала жамоа шу майдонда ўйнайди. Ўйинда тезроқ майдонга мослашишга уринамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика