RU

Последние новости

11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  0 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  1 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  0 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  5 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4

Жавлон Гусейнов: «Иккинчи даврада мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман» Новости

Жавлон Гусейнов: «Иккинчи даврада мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга солишга тайёрман»

«Андижон»нинг марказий ҳимоячиси Жавлон Гусейнов учун мавсумнинг биринчи қисми кўнгилдагидек ўтди дея олмаймиз.
Аниқроғи жарохатлар 25 ёшли футболчини вақтинчалик «ўйиндан ташқари» холатда қолиб кетишини таъминлади. Лекин Гусейнов айни дамда умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан мухлисларнинг ҳам умиди катта. Шу боис Жавлонни тезроқ сафга қайтишини кутаётган ишқибозлар ҳам йўқ эмас. Шуни инобатга олиб, Гусейнов билан суҳбат уюштиришга қарор қилдик. Ўз навбатида футболчи ҳам таклифимизга лаббай дея жавоб бериб, бу борада ўзини профессионалларча тутди.

- Жавлон, айни дамда ўзингизни қандай хис қилмоқдасиз?  Жарохатлардан тўлиқ фориғ бўлдингизми?
-  Ҳа, Яратганга шукур, ҳаммаси ортда қолди ва ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Маълум муддат машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Шунинг учун бирдагина аввалгидек киришиб кетиб бўлмайди. Вақт ўтгани сайин ҳаммаси изига тушиб боради деб ўйлайман. Машғулотларда тўлиқ куч билан ишламоқдаман.

- Операциядан кейин тикланиш жараёнида сизга ким ёки нима ёрдам берди?
- Тикланишда бош ролни оила аъзоларим ўйнади десам муболаға бўлмайди. Уларнинг далдаси тезроқ сафга қайтишимда ёрдам берди.

- Йиғин тўғрисида фикрингиз?
- Менимча ҳаммаси режа асосида кечди. Машғулотлар билан бирга назорат учрашувлари ҳам етарли бўлди. Кўпрок жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилди.

- Давралар оралиғида таркибда сезиларли ўзгаришлар юз берди. Қандай муносабатдасиз?
- Футболда бу каби холатлар учраб туради. (Кулиб) Таркибда юз берган ўзгаришларга аста секин урганиб ҳам кетаркансиз. Бу албатта яхшику, лекин бир томондан мураббийларга қийин. Чунки янги жамоани шакллантириш учун яна вақт керак бўлади. Сафимизга келиб қўшилганлар билан илгари бирга ўйнаганмиз, терма жамоада ва бошка клубларда. Уларни жамоа яхши қабул қилди дея оламан.

- Расмий ўйинлар бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Тайёрмисиз?
- Очиғини айтганда, ҳозир ўйинларга 100% тайёрман дея олмайман. Лекин бунга анча яқинман. Худо хоҳласа 100% даражага чиқиб мухлисларни ўйиним билан хурсанд қиламан. Буни ўзим ҳам соғиндим. Агарда мураббийлар ишонч билдиришса ҳамиша жангга шайман ва жамоамга ёрдамим тегса бундан хурсанд бўламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика