RU

Последние новости

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  1 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  16 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради? Новости

Истеъфо. "Динамо"ни ким бошқаради?

Шипилов истеъфога чиқибди...

Бу "Динамо" раҳбарияти қаторасига 3 марта хато қилганини билдиради:

1. Жамоани Суперлигага қайтарган тажрибали Ҳаким Фузайловнинг кетгазилди.

2. Тожикистонлик мутахассиснинг ўрнига мураббийлик фаолиятида ҳеч бир клубни 30 та ҳам ўйинда бошқармаган Предраг Роган олиб келинди. У 9 та турда атиги 6 очко тўплади. 

3. Хато бошқа бир хато билан тузатилди. Бугун истеъфога чиққан Шипилов 5 ўйинда 1 очко ишлади.

Шу ўринда савол туғилади: "Динамо"нинг мавсумдаги 3-устози ким бўлади? 

Вариантлар кўп. Ишсиз юрган Вадим Абрамов, Шуҳрат Мақсудов, Бахтиёр Ашурматов, Мўминжонов. Ўтган мавсум "Сурхон"ни элитада олиб қолган Баҳром Ҳайдаров. "Турон"ни Суперлигада ушлаб қололмаган Шквирин ва Ҳакимов. "Пахтакор"ни чемпион қилган Питер Хюистра. Самарқандликлар раҳбарияти "Машъал"ни 2 марта қуйи дивизионга тушириб юборган Александр Хомяков билан шартнома имзоласа ҳам ажабланмайман...

Аммо юқоридаги вариантларнинг барчаси навбатдаги хатога айланади, холос. Чунки "Динамо"нинг 1 оёғи аллақачон Про лигада (охирги мағлубиятдан кейин жамоанинг Суперлигада қолиши мўжизага тенг). 

Самарқанд клуби сўнгги 12 ўйинда 6 очколик фарқни йўққа чиқариб, элитадаги ўрнини сақлашига ишонадиган оптимистлар учун эслатиб ўтамиз: жамоа 14 турда атиги 7 очко тўплаган. Кўп эҳтимол билан Ариго Сакки ҳам ҳозирги "Динамо"га ёрдам беролмайди.

Шундай экан, раҳбарият узоқни кўзлаши зарур. Агар вилоятга ростан ҳам яхши футбол керак бўлса, ҳозирдан 2024 йилни ўйлайверган маъқул. Яъни, бу мавсум Про лигага тушишни ҳам бўйинга олиб, потенциали юқори бўлган янги авлод мураббийларидан бирига ишонч билдирилиши керак. У жамоани олиб қолса, қаҳрамонга айланади. Уддалай олмаса, Кападзега ўхшаб янги жамоа шакллантиради, футболчилари билан бирга ўсади ва 2024 йил ортга қайтмайдиган бўлиб Супелигага чиқади.

Албатта, бу қарашларнинг барчаси шахсий. Кўпчилик қўшилмаса керак. Лекин Самарқандга пул учун борадиган катта мураббийларнинг "Динамо"га ҳеч қандай фойдаси тегмаслиги аниқ. Раҳбарият жамоа билан бирга ўсадиган, яқин 3-4 йилини клубга бағишлайдиган ёш мутахассисларга имкон бергани маъқул. Бундайлар катта пул сўрамайди. Улар учун асосийси нималарга қодирлигини барчага исботлаб, фаолиятининг бошида яхши имидж шакллантириш.

Муҳими, раҳбарият юқори потенциалли, ўз қарашларига эга, тўғри номзодни танлай олиши керак. Мен "Динамо"га ҳозир "Бунёдкор"да ишлаётган Анвар Ғофуровни (самарқандлик) тавсия қилган бўлардим. У юқоридаги критериялиарга мос тушишдан ташқари, футболчилик давридаёқ "Обод"ни ўйновчи мураббий сифатида Олий лигада олиб қолганини кўпчилик яхши билади.

Сизнингча, Самарқанд клубини қайси мутахассис қабул қилиб олади?

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика