RU

Последние новости

23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  214 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  16 21:09А Серия. "Милан" – "Интер". Таркиблар аниқ!  4 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  13 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  13 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  17 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21

Иқболжон Маликжонов: “Бекободда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди” Новости

Иқболжон Маликжонов: “Бекободда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди”

“Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 19-турида сафарда “Металлург” (1:0) устидан ғалаба қозонди.

Мазкур баҳсда қўқонликлар сафида ярим ҳимоячи Иқболжон Маликжонов ажойиб ўйин кўрсатди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Иқболжон, сафардаги ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бекободда кечган ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?


- “Машъал” билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик. Шу боис “Металлург”га қарши 6 очколи ўйин бўлишини билардик. Қолаверса, бекободда анчадан буён ғалаба қозона олмаётгандик. Мазкур жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. “Металлург” майдонида бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди. Мураббийимиз томонидан берилган топшириқларни бажариб, муҳим ғалабани қўлга киритдик.

- “Металлург” кўрсатган ўйин хусусида нималарни айта оласиз?


- Бекободда яхши жамоа шаклланган. Фақатгина, уларга бу мавсумда омад етишмаяпти ва натижаларида бироз пасайиш кузатилмоқда. “Металлург” мавсум якунига қадар ўз ўйинини кўрсатишига ишонаман. Бизга ҳам яхши қаршилик кўрсатди, вазиятларга эга бўлди. Умуман олганда, қизиқарли баҳс бўлди.




- Жамоангизни барқарор ўйин кўрсата олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Охирги турларда бизга стабил ўйин етишмаяпти. Дейлик, бугун яхши ўйин кўрсата олсак, кейингисида умуман бошқача ҳаракат қилмоқдамиз. “Қўқон-1912” ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қилса, ўшанда совринли ўринлар учун курашади. Масалан, бундан аввалги икки учрашувда стандарт вазиятларда гол қўйиб юбориб, қимматли очколарни қўлдан чиқардик. “Металлург” билан ўйин олдидан машғулотларда кўпроқ стандарт вазиятлар устида ишладик. Бекободда кечган ўйинда эса тайёргарлигимиз ғалабамизга пойдевор бўлди.

- Мавсум якунига қадар “Қўқон-1912” қандай ўринлар учун курашади?


- Чемпионат старти аввалида жамоамиз олдига юқори вазифалар қўйилганди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бир маромда ўйин кўрсата олмаганимиз туфайли кўплаб очколарни қўлдан чиқардик. Натижада, кўзланган мақсадларимиздан йироқлашдик. Аслида совринли ўринлардан бирини қўлга киритишни режалаштиргандик. Шундай бўлса-да, мавсумни яхшироқ ўринларнинг бирида тугатиш учун қолган баҳсларга катта эътибор қаратамиз.

Шу ўринда айтиш керакки, мухлисларни стадионларга қайтишига руҳсат берилди. Бу эса футбол ишқибозлари учун яхши янгилик. Мухлисларимиз бизни стадиондан бевосита қўллаб-қувватлашда давом этишса, биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика