RU

Последние новости

15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8

Иккинчи лига. “Яшнобод” футболчилари йиғинни якунлади Новости

Иккинчи лига. “Яшнобод” футболчилари йиғинни якунлади

Айни кунларда Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига учрашувларига ҳозирлик кўраётган “Яшнобод” футбол клуби аъзолари мавсумолди йиғинини якунлади.

Яшнободликлар режага кўра, йиғин доирасида охирги ўртоқлик учрашувини Сергели туманининг LPS жамоасига қарши ўтказдилар. Назорат баҳси “Обод” сунъий қопламали стадионида уюштирилди. Азиз Файзиев раҳбарлигида чемпионатга тайёргарлик кўраётган “Яшнобод” жамоаси ўйиннинг икки бўлимида икки таркибни синовдан ўтказди. Тўлиқ яшнободликлар ташаббуси остида кечган баҳсда 6:1 ҳисоби қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар биринчилигида бу йилги мавсумда йигирма жамоа ўнтадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришадилар. Иккинчи лига ўйинлари 16 апрель куни старт олади. Унда дастлаб “А” гуруҳи жамоалари майдонга тушадилар. “Яшнобод” жамоаси қатнашаётган “В” гуруҳида баҳслар 17 апрель куни бошланади. Шу куни яшнободликлар меҳмонда ИИВнинг “Академия” футболчилари меҳмони бўлишади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика