RU

Последние новости

21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  2 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2

"Футболчи бўлмаганимда савдо-сотиқ билан шуғулланардим". Шуҳрат Муҳаммадиевни табриклаймиз Новости

"Футболчи бўлмаганимда савдо-сотиқ билан шуғулланардим". Шуҳрат Муҳаммадиевни табриклаймиз

Бугун юртимизда ва жаҳонда бир қатор футбол юлдузлари ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Уларни орасида “Насаф” жамоасиинг фахри бўлган Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бор. Маҳоратли футболчи бугун 31 ёшни қарши олмоқда. Қаҳрамонимиз ўз интервьюларининг бирида миллионлар ўйинига қандай кириб келгани ҳақида шундай деган эди.

“Ростини айтсам, кўчада ўртоқларим билан тўп тепишни жуда хуш кўрардим. Маҳалладаги барча болалар тўпланиб, тез-тез футбол ўйнаб турардик. Шундай ўйинлардан бирида Отабек ака Ҳотамов мени ўз жамоасига таклиф қилди. У киши олиб борадиган машғулотларга қатнай бошладим ва бироз вақт ўтгач мени Шаҳрисабзнинг “Ҳисор” номли жамоасига чақиришди. Шу тариқа 2-лигада ўйнай бошладим.

Мен шунчаки, кўчада тўп тепишни ёқтирардим, холос. Лекин “Ҳисор”да ўйнай бошлагач, ўзим ҳам катта футболга ўтишни ўйлаб қолдим. 2007 йилга келиб эса мени “Насаф”га таклиф этишди. Шу тариқа катта футболга кириб келдим. Йил охирига келиб хатто асосий жамоа сафида 2 бор майдонга тушишга ҳам муваффақ бўлдим. Кейинроқ 2009 йилдан “Машъал” сафига бориб қўшилдим. У ердаги фаолиятим ҳам анча яхши кечди, кўп нарса ўргандим ва “Насаф”га янги ўзлаштирган тажрибаларим билан қайтдим. Оиламизда спорт билан, хусусан футбол билан шуғулланадиган ва уни ёқтирадиган ягона инсон менман! Ота-онам эса мен катта футболга ўтгачгина ўйинларни томоша қила бошлашди. Шу пайтга қадар улар бирор марта стадионга ҳам келишмаган. Улар асосан мен иштирокимдаги ўйинларни телевизор орқали томоша қилишади. Футболчи бўлмаганимда қайси соҳадан кетардим? Ҳайронман. Отам савдогарлик билан шуғулланади. Балки мен ҳам савдо-сотиқ билан машғул бўлсам керак эди.

Ёшлигимда менга Ривалдонинг ўйинлари жуда ёқарди. Унинг ўйинларини кўриб, футболга бўлган муҳаббатим ошарди. Ўша пайтларда бутун Бразилия терма жамоаси ажойиб тарзда ўйин намойиш этарди. 

Биласизми, “Локомотив”га аслида олдинроқ келишим ҳам мумкин эди. 2016 йилда ҳам бу клуб мен билан жиддий тарзда қизиққанди. Лекин тақдир насиб қилган экан, 2017 йилга келибгина ушбу жамоа аъзосига айландим”.

Унинг “Насаф” жамоасидаги ажойиб ўйинлари сабаб 2014 йилда Миржалол Қосимов қаҳрамонимизни Уммон билан ўртоқлик учрашуви арафасида миллий терма жамоага жал қилди. Буни қарангки, Олмалиқ шаҳрида кечган ўртоқлик ўйинида Қосимов уни асосий таркибга киритди ва термадаги дебютини нишонлашга имконият берди. Муҳаммадиев кейинги йиғинлардан бошлаб мунтазам терма жамоа таркибидан жой олиб келди. 2015 йил Австралиядаги Осиё кубоги гуруҳ босқичи учинчи турида Саудия Арабистони билан беллашувда қитъа мусобақасидаги дебютини ўтказди. Унинг илк учрашуви омадли чиққан, вакилларимиз эса 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб чорак финалга йўл олганди. 

Ўтган бир йил давомида оғир жароҳат сабаб яшил майдонда кўриниш бермаган Шуҳрат Муҳаммадиев футболимизда юзага келган катта танаффусдан кейин “Локомотив” сафига қайтди. 

Сайтимиз ходимлари номидан тажрибали футболчига соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз. 

Элдор Суюнов (“Пахтакор” футболчиси): Шуҳратни анчадан бери яхши биламан. Мен “Машъал”да Биринчи лигада ўйнаб юрган пайтларимда Шуҳрат асосий таркиб футболчиси эди. Кейин у билан “Насаф” кўп йиллар давомида бирга тўп тепдик. У ўз вақтида позициясининг энг кучли футболчиларидан бири сифатида тилга олинарди. Шуҳратга кейинги фаолиятида омад тилайман. Тезроқ жароҳатини унутиб энг яхши спорт формасига кириб олишига тилакдошман.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика