RU

Последние новости

22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   3 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  16 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   10 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  6 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  10 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  17 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4

Фоторепортаж: Андижонда тижорат банклари ўртасида Вилоят ҳокими Кубоги мини-футбол мусобақаси якунига етди Новости

Фоторепортаж: Андижонда тижорат банклари ўртасида Вилоят ҳокими Кубоги мини-футбол мусобақаси якунига етди

Спорт кишининг соғлиги ва самарали меҳнат қилиши учун катта куч бериши ҳаммага аён.

Андижонда спортнинг барча турлари, айниқса футболни оммавийлаштириш бўйича ташкил қилинаётган тадбирлар аҳоли ва ишчи-хизматчилар ўртасида “миллионлар ўйини”га бўлган қизиқишини оширмоқда.

Андижон вилоят футбол ассоциацияси, вилоят Марказий банк бошқармаси билан ҳамкорликда банк ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш учунспорт тадбири ташкил қилди.

Вилоятда ўтказилаётган оммавий спорт ойлиги муносабати билан 16 февраль- 3 март кунлари мини-футбол бўйича вилоятда фаолият юритаётган тижорат банклари ўртасида вилоят ҳокими кубоги мусобақасиўтказилди.

Мусобақада 16 тижорат банклари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда шаҳардаги Андижон вилояти футбол ассоциацияси мини-футбол аренасида куч синашдилар.

3 март куни мусобақанинг финал ўйини ва тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Финал мусобақасида ўз гуруҳида барча рақибларини енгган Агробанк АТБ ва Ҳамкорбанк АТБ жамоалари куч синашиб, кўплаб тамошабинлар иштирокида бўлиб ўтган ўйинда Ҳамкорбанк ходимларидан тузилган жамоа ғалаба қозонди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Андижон вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ҳамда вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмоновлар турнирда фаол иштирок этган жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Турли йўналишларда ўзини намоён этган ҳаваскор футболчиларга алоҳида совғалар берилди.

Совриндор жамоаларга медаллар ва мукофотлар билан тақдирланиб, ғолиб Ҳамкорбанк жамоасига вилоят Марказий банк бошқармаси раҳбари Элёрбек Усмонов томонидан кубок топширилди.

Элмурод Эрматов, Андижон


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика