Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади
16 сен 2025 17:48
Новости
Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади
Александр Хомяков "Бухоро" жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берилди.
"Унинг футболдаги катта тажрибаси ва билимлари билан жамоамиз янги марраларни забт этишига ишонамиз. Олдинда бизни масъулиятли ўйинлар, муҳим синовлар ва албатта ғалабаларни кутмоқдамиз", – дейилади хабарда.
56 ёшли мутахассиснинг "Бухоро" билан қанча муддатга шартнома тузгани, умуман, ўтиш тафсилотлари хусусида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Улуғбек Бакаев бош мураббийликдан кетган ва бухороликларни вақтинча Виктор Карпенко бошқариб келаётган эди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии