RU

Последние новости

09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  0 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  0 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  3 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  21

"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида Новости

"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида

Элит ОЧЛдаги илк баҳсида Қаршининг "Насаф" клуби Жиддада Осиёнинг гранд жамоаси — "Ал-Аҳли"га қарши майдонга тушди.

Биринчи бўлимда "аждарлар" сенсация ярата олиб, амалдаги ғолибни қийин аҳволга солишди. Бироқ иккинчи бўлимда рақиб сафидаги юлдузлар ўз сўзини айтиб, ғалабага эришишди. Беллашув ҳақида футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев қуйидагича фикр билдирди.

— "Насаф" жамоасининг Саудия Арабистони клублари билан тўқнашувидан кўряпмизки, жамоа бу мусобақага катта тайёргарлик кўрмаган. Қайси маънода? "Насаф"нинг умумий футболчиларининг нархи 10 миллион евро бўлса, "Насаф" билан ўйнайдиган Саудия клубларининг нархлари 17–20 баравар баланд ҳисобланади. Рақиблар таркибида савияси жуда баланд футболчиларга тенг таркиб йиғиши имконсиз эди. Шунинг учун "Насаф" муносиб қатнашиб, топ футболчиларга қарши ўйнаб ёшларнинг тажрибаси ортиши фойда бўлади.

"Насаф" асосий эътиборни ички чемпионатга, чемпионликни сақлаб қолишга қаратганини сезиш ҳам мумкин. Кечаги ўйинни "Насаф" жуда яхши бошлади, рақиб хатоларидан унумли фойдаланишди. Норчаевни яхши позицияларга чиқаришди ва у иккита имкониятдан максимал фойдаланди. Аммо "Ал-Аҳли" жамоаси футболчилари ярим куч билан ўзларини толиқтирмай, жароҳатларга йўлиқмасдан ғалаба қозонмоқчи бўлди. Лекин бу амалга ошмаганини кўриб, танаффусдан сўнг бор кучларини ишга солишди. "Насаф" бунга қарши ҳеч нарса қила олмади.

Тезкор комбинациялар уюштирилиши, рақибларнинг тезкор ҳаракатидан "Насаф" футболчилари тўпни кўрмай қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Ўз пайтида "Челси", ПСВ, "Манчестер Сити" етакчилари бўлган футболчилар бор кучларини ишга солса, Суперлига жамоалари қаршилик кўрсата олмаслиги яққол намоён бўлди. Буни тўғри тушуниш керак, чунки маҳорати икки хил бўлган жамоалар учрашди.

— Бунда "Ал-Аҳли" ғалаба қозонди. Бундай жамоалар ўйинда бирдан бурилиш ясай олишини кўрдик. "Насаф" майдонни бошини тик тутган ҳолда тарк этса бўлаверарди. Маҳаллий ишқибозларни, рақибни қўрқитиб юборди. Амалдаги Элит ОЧЛ ғолибини биринчи бўлимда мағлубиятга учрата олгани катта сенсация эди. Бу ўйинда "Насаф" футболчиларини койимаймиз, чунки кейинги ўйинларда ҳам осон бўлмаслигини ҳамма билиб турибди. "Ал-Ҳилол", "Ал-Иттиҳод" каби рақиблар бор. Саккизталикка кириш учун "Насаф"га камида 9 очко керак бўлади. Лекин бу осон бўлмайди. "Трактор", "Ал-Шорта", "Шаржа" каби жамоалардан очко олиши мумкин.

Шундай экан, бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас — тўғри қабул қилиш керак. Кўп футболчиларимиз янада зўр ўйинчи бўлиб ўсиши учун дарс бўлади, деб ўйлайман. ОЧЛда натижани ортидан қувлаш "Насаф"га ҳеч нарса бермайди, рақиблар гранд жамоалар. Шу боис "Насаф"га ажойиб ўйин учун, қўрқмай ҳаракат қилгани ва ҳиссиётлар улашгани учун раҳмат айтаман. Ўзим бевосита стадиондан ўйинни кузатдим. "Насаф"нинг Осиё грандига қарши қўрқмагани ва ўз кучини кўрсата олгани учун қойил қолиш керак.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

   
17 окт 22:28:45
Odiljon
Ответ на комментарий пользователя Sho‘rchidan
Shuncha nuqta. Morze alifbosi bo‘b ketibdi-ku
Nuqta qoymsam sozlar. Ozgarib ketyapti
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика