Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади
		
		16 сен 18:15
        Новости	
	 
				 
				Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади
"Юнайтед" якшанба куни "Манчестер Сити"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Менимча, уларда сифат йўқ.
Ярим ҳимояда тўрт ёки беш нафар ўйинчидан қайси икки нафарини майдонга тушмасин – Каземиро, Бруну, Майну – улар уриниб кўрган комбинация иш бермаяпти. Бу катта муаммо. Мен ёз давомида асосий мақсад – оёқда яхши ўйнайдиган, ўйинни назорат қила оладиган марказий ярим ҳимоячини олиб келиш деб ўйлагандим.
Дарвозабон (шунингдек) асосий муаммо эди. Улар "Гримсби"гача Онана етарли даражада яхши эмаслигини тушунишлари керакмасмиди? Агар "Манчестер Юнайтед" Жанлуижи Доннарумма билан қизиқмаган бўлса, бу – жиноят.
Трансфер бўлими унинг ўрнига ҳужумчиларни сотиб олишга киришиб кетди. Бу ҳал қилиниши керак бўлган муаммо, лекин бирданига уч нафарини сотиб олиш керакмиди? Бу зарур бўлганига ишончим комил эмас”, – деди Скоулз.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии