"Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади
16 сен 20:58
Новости
"Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари "Навбаҳор" футбол клуби ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
"Наманганга келиб, футбол ҳақида гапирмасак бўлмайди. Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу – ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. “Навбаҳор”нинг ҳар бир ўйини – шаҳар учун катта байрам”, - деди давлатимиз раҳбари.
Яқинда "Навбаҳор" футбол мактабини уч йил муддатга Нидерландиянинг машҳур "Аякс" футбол академияси бошқарувига бериш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу академиянинг 11 нафар мураббий, скаут ва методистлари Наманганга олиб келинади.
Президентимиз келажакда бу академияда дунёнинг "топ" клубларида ўйнайдиган, жаҳон чемпионатларида ўз маҳоратини намоён қиладиган кўплаб футболчилар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии
Нимани хисобидан харажат? Пул суммаси канча?