RU

Последние новости

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  0 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  5 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

ФИФА Беккенбауэрни кўрсатма бермаганлиги учун жазолаши мумкин Новости

ФИФА Беккенбауэрни кўрсатма бермаганлиги учун жазолаши мумкин

ФИФА этика Қўмитаси бош терговчиси, АҚШ прокурори Майкл Гарсия “Бавария” президенти Франц Беккенбауэрдан ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 бўйича тегишли кўрсатмаларни ололмади.
Маълумки, айнан Гарсия бир неча ойдан бери Россия ва Қатарга жаҳон чемпионати мезбонлигини топширишда қонун бузилганлигини исботлаш учун тергов олиб боряпти. Шу мақсадда у икки бор Беккенбауэрга электрон почта орқали мактуб жўнатган. Аммо ҳар икки сафар ҳам 68 ёшли Франц бу мактубларни почтасидан ўчириб, бекор қилган.

Аввалроқ, Гарсия ФИФА ва УЕФАнинг кўплаб амалдорлари, шу жумладан ҳар икки ташкилот президентлари – Йозеф Блаттер ва Мишель Платинини ҳам сўроқ қилганди. Беккенбауэр ҳам 2010 йили бўлажак жаҳон чемпионати мезбонларини аниқлаб берган ФИФА ижроқўми таркибига кирган.

Ўз ўрнида Франц инглиз тилида мактуб олганлигини тасдиқлади, лекин немис тилида бўлмаганлиги учун уни эътиборсиз қолдирганлигини айтган. Энди Беккенбауэр ФИФА регламентини бузганлиги учун моддий жарима тўлаш, ўз лавозимидан маълум муддатга четлатиш каби жазога тортилиши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика