"Энди мураббий ёки раҳбар ўз футболчисини бошқа клубга сотишга олиб борса, футболдан четлатилади"
06 янв 2019 16:22
Новости
"Энди мураббий ёки раҳбар ўз футболчисини бошқа клубга сотишга олиб борса, футболдан четлатилади"
ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов 2019 йилдаги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтди.
“2019 йилдан бошлаб бирор мураббий ёки раҳбар ўз футболчисини олиб, бошқа клубга сотишга олиб борса, биз бундай сотқинларни футболдан четлатиб қўя қоламиз. Шу клубдан нон-туз еб туриб, уялмайсанми унинг уйини пароканда қилишга? Бирор клуб раҳбари, мураббийи ёки футболчиси бошқа бир клубнинг тақдирлаш маросимига бориши ҳам шарт эмас. Йўқса биз натижалардан шубҳаланишни бошлаймиз. Жуда боришни истаса — марҳамат. Отнинг калласидек жарима тўлайди. Биз бу пулларни болалар футболини ривожлантириш ишларига сарф этамиз”, - дейди Умид Аҳмаджонов ЎФА расмий сайтига.
Комментарии