RU

Последние новости

08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  0 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  3 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  8 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  53 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7

Элдор Сакаев: «Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз» Новости

Элдор Сакаев: «Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз»

ПРО-Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Элдор Сакаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - Биз бу ўйинга яхши тайёрлангандик. Учрашувда режаларимизни амалга ошира олдик. Андижонлик мухлисларни эса алоҳида айтишни истардим. Чунки уларнинг олқишлаб туриши бизга катта мадад берди. Футболчиларимиз ҳам бунга яраша майдонда катта иштиёқ билан ўйнадилар. Йигитлар ғалаба учун бор кучлари билан охиригача курашишди. Учрашув учун олдиндан ишлаб чиққан режаларимизни футболчиларимиз муваффақиятли тарзда бажара олишди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Шу ўринда ўйинчиларимизга ҳам жонбозлик кўрсатишгани учун раҳмат. Биз бу ғалаба орқали Андижон халқини хурсанд қилганимиздан жуда мамнунмиз. Ҳар доим ишқибозларимизни мана шундай ғалабалар билан хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. 

Албатта, “Машъал” ҳам яхши жамоа. Улар ўтган йили олий лигада 7-ўринни эгаллашган. Рақиб жиддий бўлишига қарамай, шогирдларим бутун эътиборини ғалаба қозонишга қаратишди ва бунинг учун меҳнат қилдилар. Кўрсатмаларимизни тўғри йўналишда бажара олишгани учун ҳам ғалаба қозона олдик.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика