RU

Последние новости

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  82 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди Новости

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи машғулотни ўтказди

Аввал хабар берилганидек, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан Тошкентда йиғин бошлади.

Йиғинга жалб қилинган футболчилар пойтахтимиздаги "Жар" стадионида биринчи машғулотни ўтказишди. Даставвал, Купер футболчилар билан бирма-бир танишиб чиқди. Кейин машғулотларга старт берилди.

Машғулот давомида Эктор Куперга унинг ёрдамчилари Хосе Карлос Фантагуцци, Антонио Сариоглу ва Маҳмуд Фаёз Муҳаммад ёрдам беришди.

Аввалига футболчилар енгил чигалёзди машқларини олиб боришди. Кейин футболчилар позицияларига кўра гуруҳларга бўлинишди. Ҳар бир гуруҳ билан алоҳида машқ ўтказилди.

Дарвозабонлар билан "Насаф"дан чақирилган мураббий Денис Иванков ишлади. Кейин футболчилар майдоннинг ярмида иккига бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Машғулотдан кейин футболчилар муз тўлдирилган бассейнга тушиб, тикланиш машқларини давом эттиришди.

Машғулотлар қувноқ кайфиятда ўтганини, футболчилар янги мураббий кўз ўнгида астойидил меҳнат қилишганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Рейтинг: +96   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика