RU

Последние новости

07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  0 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  42 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  36

Дониёр Ҳасанов: “Обод” ПФЛ талаб қилган ҳужжатларни тайёрламоқда” Новости

Дониёр Ҳасанов: “Обод” ПФЛ талаб қилган ҳужжатларни тайёрламоқда”

Жорий мавсум биринчи лигада кичик олтин медалларни қўлга киритган Тошкентнинг “Обод” жамоаси регламентга кўра, келаси йил олий лигада иштирок этиш хуқуқига эга.

Аммо бугун ЎФФда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов “Обод”ни элитада иштирок эта олмаслигини ҳам таъкидлаб ўтиб, бунга клубни лицензиялаш ишлари ҳозирча тайёр эмаслигини, лекин муҳлат берилганини таъкидлаб ўтган. Биз эса қуръадан сўнг, “Обод” жамоаси сардори Дониёр Ҳасанов билан суҳбатлашдик.

- Очиғи, қуръага жиддий эътибор бермагандик. Сабаби биз учун қайси жамоа билан ўйнашнинг аҳамияти юқори эмас эди. Ҳар бир рақиб билан барибир ўйнашга тўғри келади – дея гап бошлади Ҳасанов.

- Тўғри, чемпионатнинг бошланишида ўртамиёна жамоалар билан тўқнаш келган яхшироқ. Лекин биз бунга эътибор қаратмадик. Асосийси ПФЛ талаб қилган ҳужжатларни айтилган муҳлатгача тайёрлашни ўйлаяпмиз. Айни пайтда бу борада иш олиб борилмоқда. 10 январга қадар талабларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Сўнгги қарорни барибир ПФЛ чиқаради.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика