RU

Последние новости

01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  1 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:11"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  1 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  72 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди Новости

Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди

Суперлиганинг 17-туридан жой олган "Машъал" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

"Машъал" – "Динамо" 2:4 

06.08.2025, 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худайберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Ойбек Бобоев

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Зокир Қодиров

VAR: Тўрабек Суюнов

AVAR: Санжар Шоюсупов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Гол: Шерзод Файзиев (Сардор Абдураимов) 2, 1:0, Сардор Абдураимов 5, 2:0, Улуғбек Ҳошимов (Ҳислат Ҳалилов) 24, 2:1, Жаҳонгирбек Абдусаломов (пенальти) 45+4, 2:2, Беҳруз Облақулов 89, 2:3, Беҳруз Облақулов (Фирдавс Абдурахмонов) 90+1, 2:4

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов, 7.Исломбек Баратов ( 28.Эргаш Исмоилов,46), 8.Сардор Абдураимов, 9.Иброҳим Ғанихонов ( 24.Авазжон Маматхўжаев,46), 11.Асадбек Самариддинов (17.Анвар Муродов,46), 13.Нуриддин Нуриддинов (22.Нуржаҳон Музаффаров,46), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 37.Шерзод Файзиев, 80.Дмитрий Яшин.

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 4.Абдул Латиф Мага,  19.Ислом Шарипов,  34.Шаҳбоз Жўраев, 77.Жамшид Ҳасанов.

"Динамо": 1.Равшан Ягудин, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Журани Франсиско Феррейра, 11.Ҳислат Халилов (25.Ойбек Ўрмонжонов,46), 16.Ричард Эмека Фрайдей (8.Санжар Қодирқулов,46), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгирбек Абдусаломов (88.Марко Станоевич,72), 22.Улуғбек Абдуллаев ( 37.Фирдавс Абдураҳмонов,46), 55.Дмитрий Плетнев (23.Беҳрузбек Облақулов,76),  99.Улуғбек Ҳошимов.

Захира: 27.Эдем Неманов,  9.Миржаҳон Мираҳмадов, 14.Баҳодир Насимов,   77.Маҳмуджон Маҳаммаджонов, 

Огоҳлантириш: Авазхон Маматхўжаев ("Машъал") 72

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЯНГИЛАШ


90+6. Учрашув якунланди. 

90+1. ГОЛ. "Динамо" охирги нуқтани қўйди. Захирадан майдонга тушган Беҳрузбек Облақулов жамоасининг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ. ВАР текширувидан сўнг "Динамо"нинг голи инобатга олинди

87. Беҳруз Облақулов томонидан урилган гол ҳисобга олинмади, ҳакам ВАРни эшитмоқда.

84. Марко Станоевичнинг боши билан йўллаган зарбасини "Машъал" посбони қийинчилик билан қайтарди. 

76. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Дмитрий Плетнёв ўрнига Беҳрузбек Облақулов тушди.

72. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Авазхон Маматхўжаев

70. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Жаҳонгир Абдусаломов ўрнига Марко Станоевич тушди.

60. Устунлик тўлиқ Абрамов шогирдларида.

58. "Машъал" жарима майдончаси ичида кескинлик юзага келди. 

57. Ойбек Ўрмонжонов амалга оширган жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

50. "Динамо"да захирадан тушганлар фаолроқ ўйнамоқда. "Машъал"нинг ҳужумлари кескин тус олмаяпти.

46. ЎЗГАРИШ. "Динамо", Ричард Фрайдей ўрнига Санжар Қодирқулов, Улуғбек Абдуллаев ўрнига Фирдавс Абдураҳмонов, Ҳислат Ҳалилов ўрнига Ойбек Ўрмонжонов тушди.

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Иброҳим Ғанихонов ўрнига Авазхон Маматхўжаев, Исломбек Баратов ўрнига Эргаш Исмоилов, Нуриддин Нуриддинов ўрнига Нуржаҳон Музаффаров, Асадбек Самариддинов ўрнига Анвар Муродов тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+4. ГОЛ. Жаҳонгирбек Абдусаломов 11 метрлик нуқтадан зарба йўллашда адашмади.

45+4. "Динамо" пенальти тепади. 

45+3. Ҳакам ВАР монитори олдида. Тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига теккани айтилмоқда.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Плетнёв узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди. Ноаниқ.

34. Плетнёв жарима майдончаси ичида йиқитилди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди.

30. Икки жамоа ҳам майдонда курашмоқда. 

24. ГОЛ. Бу якун эмас, "Динамо" ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ҳалиловнинг чап қанотдан узатмасини Улуғбек Ҳошимов голга айлантирди.

20. Жамоалар сув ичиб салқилланиб олишди.

18. "Динамо"да қанотлар фаол.

14. Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олди. 

8. "Динамо"дан илк хавфли ҳужум. Жумабоевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

5. ГОЛ. Кутганмидингиз? Мен эса йўқ. "Машъал" 5 дақиқада "Динамо" дарвозасига иккинчи голни урди. Ягудин тўпни узоқлаштирди, уни эгаллаб олган Сардор Абдураимов дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб дарвозани ишғол қилди.

2. ГОЛ. "Машъал" учрашувда тезкор гол урди. Бурчакдан жарима майдончасига узатиб берилган тўпни тажрибали ҳимоячи Шерзод Файзиев дарвозага жойлаб қўйди.

- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика