RU

Последние новости

18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  1 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19

Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор" Новости

Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди. Баъзи вазиятларда секин ҳаракат қилдик, бунинг аниқ сабабини ҳозир билмайман. Ўйинни таҳлил қилиб хатолар устида ишлаймиз. Ўйинимиз бошида қовушмади, кейин эса сифатли футбол намойиш этишга ўтдик. Умуман олганда иккинчи таймдаги ўйинимиздан қониқдим. Кўп вазиятларда тўпни назорат қилдик. Рақиб жуда кучли эди ва сафарда дуранг қайд этдик. "Навбаҳор"да қанот ярим ҳимоячилари фаол ўйин кўрсатади, лекин биз бунга тайёр эдик ва ҳимоячиларга алоҳида уқтиргандик. Наманганда ўйнаш осон эмас, биз таслим бўлмадик ва охиригача курашдик. Руҳан чўкиб қолмаганимиз мени хурсанд қилди. Чемпионат тугашига ҳали 13та тур бор. Ишлашда давом этамиз.

- "Сўғдиёна" ўтган тур "Насаф"га мағлуб бўлганди, бугун эса дуранг қайд этди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимиз билан таққослаганда анча ўсганмиз дея оламан. Ўтган тур ҳам чиройли ҳаракат қилгандик. Асосийси жамоамизда ўйин бор. Муаммо - вазиятларни голга айлантиришда бўляпти. Бунинг устида ишлаймиз. Таркибимизда яхши футболчилар бор, шундай экан ўз мақсадимиз йўлида курашишда давом этамиз. Мен жамоамдан янада яхшироқ натижа кутаман. Футболда икки карра икки ҳар доим ҳам тўрт бўлавермайди, футбол шуниси билан қизиқ. Умумий очколаримиз кам. Чунки кўп ўйинларда очколарни бой бериб қўйдик. Аммо айтганимдек, ҳали олдинда 13 тур бор ва шу ўйинларда кўпроқ очко ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболни алдаб бўлмайди, якуний жадвалда қайси ўринни олсак, шу ҳаққоний бўлади.

- Ўйинда кўрдикки, жамоа асосан Люпчо Дориевга таяниб қолган. Ушбу футболчисиз ўйнаш қийинми?

- Аксар жамоалар яхши сифатли футболчиларга таяниб ўйнайди ва бу нормал ҳолат. Бизда ҳам яхши футболчилар кўп. Майдонда Дориевдан ташқари яна 10 нафар футболчи ҳаракат қилади ва ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Лекин Люпчо Дориев алоҳида мавзу. Балки у чемпионатнинг энг яхши футболчисидир. Бир маромда юқори савияда ўйнаш осон эмас. Дориев буни қўлдан келганча уддалаб келяпти ва бунинг учун хурсандман. Жамоамизда ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор ва ҳамма ўз ишини яхши бажаришга ҳаракат қиляпти.

- Янги қўшилганлар жамоага киришиб кета олдими?

- Ўтган ўйиндан кейин мен бу саволга жавоб бергандим. Жамоадаги ҳамма бор куч билан ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. Янги футболчиларнинг келганига кўп бўлмади, аммо улар машғулотларда яхши ишламоқда. Жамоага мослашиш жараёни давом этмоқда. Ҳали кўрасиз, 3-4та ўйиндан кейин ҳамма яхши ўйин кўрсата бошлайди. Мен доим талабчанман, ҳеч қачон тўлиқ қониқмайман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика