RU

Последние новости

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  4 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  10 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  15 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун иккинчи давра бошланган бўлишига қарамай, ҳар икки жамоа ҳам очич ва чиройли футбол намойиш этди. Вазиятлар голга айланганида учтадан кўп гол кўришимиз ҳам мумкин эди. "Сўғдиёна" ўз майдонида ҳужумкор ўйин намойиш этишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Биз қарши ҳужумда ўйнаш режасини туздик ва буни яхши амалга оширдик деб ўйлайман. Жиззахда ғалаба қозониш осон эмас, шу боис бугунги ютуқ жудаям ёқимли бўлди. "Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Жамоангиз юқори темпга тўлиқ тайёрмиди?

- Биз иккинчи даврага жуда жиддий ҳозирлик кўрдик ва ҳар бир машғулотда юқори темпда ишлашга ҳаракат қилдик. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати анча яхши. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз. Бугун ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда мазмунли ҳаракат қилдик.



- Жамоангизга келган легионерлар ҳақида. Улардан бири қайтиб кетди деб эшитдик.

- Ҳеч ким кетгани йўқ. Легионерлар виза масаласини ҳал қилиш учун мамлакатимиздан чиқиб яна қайтишади. Улар биз билан қолади.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика