RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик" Новости

Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.



- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биз учун жуда қийин бўлди. Айтарли ҳеч нима ўхшамади, айниқса ҳужумда. Бу нима билан боғлиқ, таҳлил қилиб кўрамиз. Рақиб ҳам кўп вазиятлар яратди дея олмайман. Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик. Яккакурашлар кўп бўлди, балки ютмаганимизга майдон халақит бергандир, бир нарса дея олмайман. Шунга қарамай футболчиларга раҳмат айтдим.

- Русланбек Жиянов захирага олинишига нима сабаб бўлди?

- Чунки у биз кутган ўйинни намойиш қилмади. Жиянов, Мирсаидов жамоамиз билан асосий йиғинда бўлишмади, уларнинг иккиси деярли машғулот ўтказмади. Бир ой ҳеч нима қилмасдан фақат дам олишди. Худди шунингдек, бошқа футболчилар ҳам машғулотларда тўлиқ иштирок этмади. Болтабоев бир ойни ҳужжатларини тайёрлаш билан ўтказди. Хуллас, ҳозирги таркибда машғулотда қатнашмаган 7-8 футболчи ўйнаяпти. Шунинг учун зўрға дуранг қайд этаётганимиздан ҳам хурсандман. Жамоада нима бўлаётганини билиш учун жамоанинг ичида бўлиш керак. Мен жамоа ичида бўлганим учун ҳаммасини биламан.

- "Навбаҳор" кетма-кет учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг сабаби нимада? 

- Бу жамоанинг функционал ҳолати билан боғлиқ. Биринчи давра охирларида 10 нафарга яқин ёшларни мажбуран асосий таркибга ўтказдик, чунки захирамизда ҳеч ким қолмаганди. Мана ҳозир кўряпсиз, ёшлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Биз режа бўйича ишлашда давом этяпмиз. Албатта, ақллилар ҳам бор, бизга нима қилиш кераклигини ўргатадиган. Лекин мен уларга қулоқ солмайман.

- Бугунги мухлислик ва перформанс сизга ёқдими? 

- Тўғриси, ўйин пайти диққат эътиборимни фақат майдонга ва футболчилар ҳаракатига қаратаман. Баъзан бақиришади, аммо мен эътибор бермайман, баъзан тушунмайман ҳам. Мухлислик ҳар доим жамоага нисбатан бир хил бўлиши керак. Ютганда қарсак чалиб, ютқазганда сўкиш фан-клубнинг иши  эмас. Бу мухлислик маданиятига умуман тўғри келмайди.

- Янги келган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг жамоамизга келганига энди 10 кун бўлди. Озроқ вақт керак, кейин улар ҳам ўзларини кўрсатади. Бу йил бизга осон бўлмаяпти, бошидаги 7та турни жуда қийналиб ўтказдик. Мен янги келганларга тўлиқ ишонаман.

- Кетганларни ушлаб қолса бўлармиди? 

- Ижарага кетганлар бўлди ва уларни ўзимиз қўйиб юбордик. Кимгадир 200 баравар кўп маош таклиф қилишди ва у кетди. Бу нормал ҳолат. Яхши таклиф бўлса футболчи кетади.

- 25 август куни яна "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб борасиз.

- Футболчилар ўзгармайди, 20 нафар ўйинчи қайдномадан жой олади. Лекин қанақа ўйин кўрсатишимизни вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика