RU

Последние новости

19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  13 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15

Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас" Новости

Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Динамо" (2:4) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйиннинг бошидаёқ иккита гол ўтказиб, кейин ҳисобни тенглаштириб, якунда ютиб кетишни фақат биз эплай олсак керак. Жамоам билан доим қизиқ ҳолатлар рўй бериб туради. Ўтган тур 2:0 ҳисобида олдинда бориб, қандайдир 10 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса беш дақиқада иккита ўтказдик, аммо якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Жуда қийин баҳс гувоҳи бўлдик. Ғалабадан хурсандман, лекин бунақа ўйнаш керак эмас.

- "Машъал"дан шундай стартни кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, йўқ. Бугун ўзимиз олтита гол урдик. Иккитаси ўз дарвозамизга, тўрттасини рақиб дарвозасига. Биринчи таймда ҳисобни тенглаштириб олганимиз яхши бўлди, йўқса янада қийин бўларди. Ҳисоб тенглашгач, ғалабага ўйнаш осон бўлмади. Ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотда футболчиларнинг бемалол эканлигини кўриб диққатли бўлинглар, бизни осон рақиб кутмаяпти деб айтгандим.

- Голларда дарвозабоннинг айби борми?

- Бугунги баҳсда дарвозабонимизга ўзига бўлган ишонч кўринмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Балки кейинги турларда ишончли дарвозабонни синаб кўрармиз.

- Бу йилги чемпионатнинг энг кучли жамоаси қайси?

- Иккинчи давра энди бошланди ва бирданига бу саволга жавоб бериш қийин. Деярли ҳар турда кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бугун ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

- "Динамо" кейинги турларда "Пахтакор" ва ОКМКга қарши баҳс олиб боради.

- Аввал "Пахтакор" ҳақида ўйлаймиз, чунки биринчи улар билан ўйнаймиз. "Пахтакор" кеча ўйнади ва бизга нисбатан тикланишга бир кун кўп вақти бўлади. Кейин эса ОКМК билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика