RU

Последние новости

19:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон КХДР устидан қийин ғалабага эришди  52 18:35Амирбек Саидов: "Осиё чемпионатида юқори мақсадни кўзлаганмиз"  0 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   6 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  1 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  2 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:20Globe Soccer Awards. Беш нафар испаниялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар  3 16:10ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  15 15:50Футзал. Олий лиганинг 2-тур ўйинларига Андижон мезбонлик қилади  0 15:45Globe Soccer Awards. "Ал Айн", "Олимпиакос", "Спортинг" йилнинг энг яхши клуби бўлиши мумкин  0 15:35Globe Soccer Awards. Месси ва Роналду энг яхши футболчи бўлиш учун даъвогар  4 15:10Globe Soccer Awards. Йилнинг энг яхши ҳужумчиси бўлиш учун кимлар даъвогар?  1 14:55Илёс Зейтуллаев: "Терма жамоамиз максимал натижа билан уйга қайтишига ишонаман"  3 14:35Ляпорт: "Реал"дек клубнинг таклифига албатта эътибор қилардим"  3 13:55Суперлига учун плей-офф ўйинлари санаси маълум  9

Даврон Файзиевнинг Ўзбекистон вакилларидан тузган "Орзулар терма жамоаси" (1-соннинг давоми) Новости

Даврон Файзиевнинг Ўзбекистон вакилларидан тузган "Орзулар терма жамоаси" (1-соннинг давоми)

Championat.asia сайти орқали янги лойиҳа бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Унинг илк сони таниқли спорт журналисти, маҳоратли футбол шархловчиси ҳамда ҳозирда ЎФА Матбуот ва медиа департаменти директори сифатида фаолият олиб бораётган Даврон Файзиевнинг фикр-мулоҳазалари асосида тайёрланди.

Аввалроқ, Даврон Файзиевнинг жаҳон терма жамоасини эътиборингизга хавола этгандик. Энди эса унинг талқинига кўра Ўзбекистон вакилларидан тузилган “Орзулар терма жамоаси” билан танишиб чиқамиз.

Эслатиб ўтамиз, “Орзулар терма жамоаси” – 11 нафар асосий таркиб ўйинчиси, 5 захира аъзоси ҳамда бир мутахассисдан ташкил топади. Ўзбекистон термаси эса 1992-йилдан то ҳозирги вақтга қадар фаолият олиб борган ва бораётган футболчи ҳамда мураббийлардан иборат бўлади.  

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Павел Бугало;
Ҳимоячилар – Февзи Давлетов, Фарход Магометов, Андрей Фёдоров, Николай Ширшов;
Ярим ҳимоячилар – Одил Аҳмедов, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров;
Ҳужумчилар – Игор Шквирин, Олег Шацких, Жафар Ирисметов.

Мураббий: Маҳмуд Раҳимов

Захирадагилар: Юри Шейкин, Виталий Денисов, Тимур Кападзе, Максим Шацких, Азамат Абдураимов.

Дарвозабон:

Павел Бугало (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. 


Ҳимоячилар:
Февзи Давлетов (47 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 52 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Фарход Магометов (57 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1996 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 20 баҳсда майдонга тушган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Николай Ширшов (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган. 


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.
Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳужумчилар:

Игор Шквирин (56 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган.
Олег Шацких (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 11 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бора ишғол этган. Термада кетма-кет (6 ўйинда 8та) гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 1995-йилдаги энг яхши футболчиси. 

Жафар Ирисметов (43 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1997-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 36 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 15 бора ишғол этган. Бир мавсумдаги голлар сони бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари. 


Мураббий:

Маҳмуд Раҳимов (44 ёшида оламдан кўз юмган) – 1999 йил Ўзбекистон МТЖ бош мураббий лавозимига тайинланган. Унинг бошқарувида терма жамоа Осиё чемпионати-2000 саралаш баҳсларини 100 фоизлик натижа билан якунлаган ҳолда гуруҳдаги асосий рақиб БААни ортда қолдириб, қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритган. Бироқ, Раҳимов ўша йили бахтсиз ҳодиса, яъни, автофалокат туфайли вафот этган. Бош жамоа Раҳимов қўл остида ФИФА рейтингида 79-ўринда 55-поғонагача кўтарилишга эришган. Маҳмуд Раҳимов вафотидан кейин 1999-йил ОФК томонидан қитъанинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган. Шуни қўшимча қилиш жоизки, Ўзбекистон МТЖ Раҳимов бошқарувида 6 ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қозонганди.


Захирадагилар:

Юри Шейкин (дарвозабон, 47 ёшида оламдан кўз юмган) – 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Терма жамоа сафида 7та ўйин ўтказган.

Виталий Денисов (ҳимоячи, 32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Максим Шацких (ҳужумчи, 41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.
Азамат Абдураимов (ҳужумчи, 53 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 22 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

P.S. Лойиҳа ҳақида фикрларингизни ёзиб қолдиринг ва унинг кейинги сони кимга аталашини хоҳлар эдингиз?


Даврон Файзиевнинг "Орзулар терма жамоаси" (жаҳон)

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика