RU

Последние новости

12:10"Интер"да машғулот ўтказган ва "Реал Мадрид"га ўтишни истамаган Марат Бикмаев 39 ёшга тўлди (мутолаа учун)  19 11:55Ҳусанов, Ҳакими, Гринвуд... Лига 1да мавсумнинг биринчи қисми рамзий терма жамоаси  3 10:40Олимпиада иштирокчиси ОКМКга қайтди  0 09:45«Ливерпул»нинг Трент Александер-Арнольд бўйича қарори маълум  5 08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  3 08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  4 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  3 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  4 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  6 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  16 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7

Чалкаш мақола (Бекзод Толибов блоги) Новости

Чалкаш мақола (Бекзод Толибов блоги)

Мураббийлар "Шогирдларим рақибни ўйиндан олдин ютиб, кейин майдонга тушишди" деган жумлани кўп ишлатиб туришади, эшитгансиз.

Рақибни менсимасдан майдонга чиқиш асосан чемпионат фаворитлари ва аутсайдерлари ўртасидаги учрашувларда кузатилади. "Сенсация" атамаси сарлавҳаларда айнан мана шунақа ўйинлардан сўнг пайдо бўлади, кучли томон рақибни менсимаганлик учун ҳам жазоланади. Айтайлик, ўзимизнинг Суперлига чемпиони "Пахтакор" Про-лигага йўл олган "Бухоро" билан ўйинда жуда қийналади ва баҳсли вазиятда урилган гол эвазига амаллаб ғалабага эришади. Ёки Қаршининг "Насаф" клуби Яйпанда "Турон"га ютқазиб қўяди, бўлиб ҳам голни жамоанинг собиқ футболчиси Хумоюн Муртозаев киритади. Мана шу ўйинлардан олдин кимдан сўрасангиз ҳам ҳеч иккиланмасдан "Пахтакор" ва "Насаф"нинг осон ғалабаси ҳақида тахмин қилган бўларди. Бироқ, бу футбол ва ушбу спорт турида рақибга беписанд қарасангиз, якунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Айрим мураббийлар бор, жамоани ҳар қандай рақибга қарши мукаммал тайёрлай олади. Баъзилар эса фақат кучлилар билан зўр ўйнайди, кучсизларга қарши майдонга чиққанида таний олмайсиз, ўзларига ўхшамай қолишади. Шунақа сенсацион натижадан сўнг мухлислар орасида "Бугун фалончининг ўйини чиқмади" ёки "Жамоа ўзига ўхшамади, мураббий имзоси йўқ" каби норозилик акс этган жумлалар айланаверади.

Темур Кападзе ўзбек футболида ном қозонмаган ёш футболчилар билан Суперлигага кириб келганида, тўғриси мен ҳам жамоани аутсайдерлар қаторида юришини прогноз қилгандим. Бироқ, кўзлари ёниб турган йигитлар илк турларданоқ етарлича шовқин сола бошлашди, ҳаммаси биз ўйлагандек эмас экан. Кападзе жамоани ҳар бир учрашувга алоҳида ёндашув билан тайёрлаши ва футболчиларни ғалабага ишонтира олаётгани кўриниб турарди. 2022 йилги мавсумдаги "Олимпик"нинг барча аъзолари бир-бирларига мос тушиб қолишди. Ўша жамоанинг ҳар бир услуби соат мурватлари аниқ механизм каби ишларди. Бу орада эса кеча ҳеч ким танимаган йигитлар бугун кўзга кўриниб қолишди ва тез орада уларга атрофдан "харидорлар" ҳам топила бошлади. Муболаға ўрнида жамоа услубини соат механизмига ўхшатдик. 2023 йилги мавсум олдидан ўша механизмнинг айрим мурватлари олиб қўйилди, натижадаги пасайишга сабаб бўлган факторлардан бири шу бўлиши ҳам мумкин балки. Айримлар жамоа кетма-кет турли турнирларда иштирок этгани сабабли жисмоний чарчоқ билан боғлашади, бу ҳам бўлиши мумкин албатта.

Битта яхши жамоа шакллантириш учун камида бир йил вақт зарур бўлади. Мураббийлар шу муддат давомида ҳар бир футболчининг потенциал имкониятларини чамалаб олади. Масалан, кимнинг имконияти қайси жиҳатдан устунроқ ёки ким қайси чизиқда фойдалироқ, ана шу саволларга ойдинлик киритилади. Жамоа бўйича эндигина тўлиқ таҳлилга эга бўлган мураббийдан 3-4 та футболчини олиб қўйсангиз, "Олимпик" каби қайсидир механизм ишдан чиқади, кўнгилдагидек ишламай қўяди. Шу ўринда ҳар мавсум жамоасини ўзгартириб юрадиган кўчманчи футболчиларга сиздан ва биздан алангали салом йўллаб қўямиз.

Кузатиб бораётган бўлсангиз, ҳар чемпионат якунида "Насаф"дан етакчи футболчилар трансфер қилинарди, бу албатта клуб сиёсати. Номи чиққан, кўзга кўриниб қолган футболчиларни бошқа жамоаларга сотиш орқали клуб қанчадир миқдорда маблағ ишлаб оларди. Аслида бошқа клублар ҳам шундай йўлдан борса бўлади, бироқ бунинг учун сизда кетганнинг ўрнини тўлдира оладиган, академиядан етишиб чиққан ёш футболчи варианти бўлиши қатъиан шарт. Акс холда жамоа натижалари пасайиб кетади ёки трансфер қилинган футболчининг ўрнига янада қимматроқ нарх билан фалон футболчини олиб келишингизга тўғри келади. Ҳар бир футбол клубида ўз академиясининг бўлиши нақадар муҳим аҳамиятга эга эканига юқоридагилар исбот бўлса ажаб эмас.

Яна бир гап, катта маблағ эвазига жамоага олиб келинаётган футболчига натижадан кўра клуб томонидан бериладиган ойлик-маошнинг суммаси қизиқроқ бўлади. Ўша футболчида жамоага академиядан етишиб чиққан ёш футболчи каби меҳр бўлмайди, бунинг учун вақт керак. Жамоага мослашиб олиши, барчасини ўз уйи каби ҳис қилиб олиши учун орадан маълум бир муддат ўтиши зарур, агар бунга фурсат бўлса. Шуни ҳам унутманг, пул учун келганнинг катта пул таклиф қилган бошқа томонга жўнаб қолиши эҳтимоли ҳам юқори бўлади. Доно халқимизда "Бели оғримаганнинг нон ейишини кўр" деган яхши нақл ҳам бор. Жамоанинг асосий ўзагини сақлаб қолмасдан ҳар мавсум тайёр янги номларга эътибор қаратаверадиган мураббийларга ҳам салом йўллаймиз, ишлашдан чарчамасинлар. "Натижага мен жавоб бераман" деб клуб ёшларига эътибор қаратманглар, кимнидир кашф қилманглар, тайёр пулга тайёр футболчини олиб келиб ўйнатаверинглар. Ўзбек футболида трансфер ойнаси давридаги ўзаро кураш чемпионатнинг ўзидан ҳам қизиқроқ бўлаяпти, тўғриси.

Боши ва охири бир-бирига мос келмаётган чалкаш мақолада қизиқ статистика ҳам бор. Ортда қолган 2023 йилги мавсумда битта ўйинда рақиб дарвозасига энг кўп гол урган жамоа сифатида Наманганнинг "Навбаҳор" клуби тарихда қоладиган бўлди. Самвел Бабаян шогирдлари бир эмас, иккита ўйинда рақиб дарвозабонини 5 мартадан ранжитишнинг уддасидан чиқишган. Бошқа ҳеч бир жамоа битта ўйинда 5 та гол ура олмади. Гап "Навбаҳор" иштирокидаги қайси ўйинлар ҳақида кетаётганини "Фикрлар бўлими"да сиз айтарсиз балки.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика