"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди
21 окт 22:37
Новости
"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди
"Реал" Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерациясига (КОНКАКАФ) тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, Испания Примерасининг 17-тур доирасидаги "Вильярреал" - "Барселона" ўйинини ўз ҳудудида ўтказмасликни илтимос қилган. Бу ҳақда Cadena SER хабар бермоқда.
Мадрид клуби фикрига кўра, учрашувни Испаниядан ташқарида ўтказиш мусобақа яхлитлигини бузади.
Бундан олдин "Реал" ўйинни ўтказмаслик учун Испания миллий спорт кенгашига иккинчи марта шикоят йўллаган эди. Биринчи шикоят бюрократик чалкашликлар туфайли икки ойдан буён кўриб чиқилмоқда.
Испания чемпионатининг 17-тур доирасидаги "Вильярреал" - "Барселона" ўйини 20 декабрь куни Майамидаги "Hard Rock" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Испания футбол амалдорлари бир неча йилдан бери ўйинни чет элда ташкил этишга уриниб келмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии