Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"
21 окт 19:30
Новости
Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"
"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Петер Шмейхель клубнинг кадрларга оид ёндашувини танқид қилди.
Унинг фикрича, клуб раҳбарияти Расмус Хойлунд ва Скотт Мактоминей каби футболчиларни ҳеч қачон қўйиб юбормаслиги керак эди.
"Шешко бизга нега керак эди? Бизда 2 йилдан бери яхши қўллаб-қувватланмаётган Хойлунд бор эди-ку. Шунчаки у "Наполи"да Мактоминей билан бирга нима қилаётганига қаранг", – дея Шмейхель сўзларини келтирди derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Петер Шмейхель 1991 йилдан 1999 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган. Қанчалик ғалати туюлмасин, у "Манчестер Сити"да ҳам ўйнашга муваффақ бўлган.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии