RU

Последние новости

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди Новости

Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди

Кеча, 9 июнь куни Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Константин Свиридов ҳамда ўсмирлар терма жамоаси устози Дилшод Раҳматов, шунингдек, федерация мутасадди ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Федерациянинг ортда қолган вақт давомида амалга оширган ишлар, ютуқ ва камчиликлар ҳамда келажакда бажарилиши керак бўлган вазифалар ҳақида сўз борди. Жумладан, Олий лигага ўтиш турнирига тайёргарлик, уни муносиб тарзда ташкиллаштириш ва ўтказиш, мамлакат чемпионати старти масалаларини пухта режалаштириш, барча терма жамоаларимизни олдинда кутаётган мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинлари, ўртоқлик учрашувлари ўтказиш юзасидан келгуси режалар муҳокама қилинди.

Федерация президенти Бекзод Маматқулов ички чемпионатимиз сифат даражасини ошириш устувор вазифалардан бири эканлиги, айнан шу йўл билан мамлакатимиз миллий терма жамоаси ҳам кучли бўлишини таъкидлади.

"Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Биз қитъада чемпионликка номзодлардан биримиз. Шуни ёдда тутишимиз зарур. Олдинда бизни кутиб турган CAFA мусобақасида ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак. Шу сабабли муносиб тарзда тайёргарлик кўришимиз керак", – деди Бекзод Маматқулов.

Бундан ташқари, федерация раҳбари терма жамоа ва унга чақирилишга номзод бўлган футзалчиларнинг саломатлигини назоратга олиш, зарур бўлса, ёрдам кўрсатиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика