RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов: "ФИФА футзални Олимпиадага киритиш устида ишламоқда" Новости

ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов: "ФИФА футзални Олимпиадага киритиш устида ишламоқда"

Бироз олдин Ўзбекистон футзални ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган стратегиясига бағишланган матбуот анжумани ва терма жамоалар мураббийларини таништириш маросими бўлиб ўтди.

Унда янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал федерациясининг президенти Бекзод Маматқулов ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. 

"Мамлакат футзал бундан буён қандай бўлади деган савол бор эди. Ўшанда биз ҳозир тайёр эмаслигимизни, халқаро тажриба, тизимларни ўрганишимизни, ичкарига киришимизни айтгандим. Орадан вақт ўтди. Бу вақт ичида Латвия, Туркия, Польша каби мамлакатларда бўлдим. Тизимлар билан танишдик. Қисқа вақт ичида Бразилия, Испания тажрибаларини ўргандик. Футзалнинг 3 йиллик дастурини ишлаб чиқдик. 

Аввал "Турон Солиқчи", "Рўзмат Мадаминов" каби жамоалар бўлган. Буларнинг замирида футзални яхши кўрадиган инсонлар ётган. Андижон, Самарқанд, Хоразмда футзални ривожлантириш бўйича катта салоҳиятга эгамиз. Бугунги кунда ФИФАда футзални Олимпиада ўйинларига олиб кириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Биз ҳам бу йўналишда ҳаракатни жадаллаштиришимиз керак. Футзал географиясини кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионат форматига келсак, ўша эски формат қолади.  Фақатгина вақти ўзгаради. Жойи ўзгаради. Биринчи ўйинимиз 15:00, кейингиси 17:00, сўнг 19:00да бошланади. Ҳар қандай клуб тур ўтадиган вақтда 1 кун дам олади, 2 та ўйин ўтказади. Клубларнинг 60 фоизида маош бермайди. Биринчи ўринда инфратузилмани қилиб олишимиз керак",- дейди Бекзод Маматқулов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика