RU

Последние новости

08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  1 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  1 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  3 22:44"Реал Мадрид"нинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум  6 22:36Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Чилини мағлубиятга учратди  16 22:02Мирко Еличич: "Жамоам ҳақиқий футбол намойиш этганидан хурсандман"  0 21:47"Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун қайдномасини эълон қилди  7 21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  1 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  2 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  1

"Chacha Navruz Cup" футбол фестивалида Ўзбекистон рекорди ўрнатилади! Новости

"Chacha Navruz Cup" футбол фестивалида Ўзбекистон рекорди ўрнатилади!

Теги :  Chacha Navruz Cup
Сифатли мусобақа ташкил қилишда Республиканинг энг олди ташкилотларидан бирига айланиб улгурган "Бест спорт медиа" бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциациаси ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бу эса эндиги мусобақаларни янада сифатли ўтказилишига асос бўлади. "Chacha Navruz Cup" фестивали 24-27 март кунлари "Бунёдкор" футбол академияси майдонларида бўлиб ўтади. Иккинчи маротаба ўтказилинадиган мусобақада бу йил 56та жамоа, 850 нафар ёш футболчи ва 100 нафарга яқин мураббий қатнашади. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг йирик мусобақа бўлиб, шу кунгача ҳали бунчалик кўп иштирокчи этган жамоа ва футболчилар мусобақаси юртимизда бўлмаган.

Унда 2006-2010 йилларда таваллуд топган футболчилар қатнашадилар. 2006 йилда таваллуд топган 8та жамоа кубок ғолиблиги учун баҳс олиб борса, 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда туғилган болакайлар фестивал кўринишидаги мусобақада иштирок этадилар. Иштирокчиларнинг барчаси медаль ва дипломлар билан рағбатлантириладилар.



"Шу кунгача якка тартибда мусобақаларни ўтказиб келар эдик. Биз мусобақаларни ўтказишда Европа андозаларидан фойдаланамиз. Шунинг учун ҳам фестивалларимизда иштирок этиш истагида бўладиган клублар талайгина. 2017 йилги "Наврўз Кубоги"да 40га яқин жамоа қатнашганди. Бунисида 56та. Бу сон кетидан қувиш эмас. Мусобақаларимизни 2014 йил декабрь ойида 4та жамоа билан бошлаган эдик. 4 йил давомида босқичма-босқич уни 56тага олиб чиқдик. Бу билан тўхтамоқчи эмасмиз. 2019 йилда шу даражага чиқишимиз керакки, унда 100га яқин жамоа қатнашиши ва улардан бир нечтаси хориждан бўлиши керак. Шундагина биз скаутларни жалб этишимиз мумкин бўлади", - дейди Тошкент шаҳар футбол федерацияси биринчи Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

Мусобақада иштирок этиш истагида бўлганлар, қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин: (+99890) 9540994 (Соат 10:00дан 18:00гача).

Рейтинг: +12   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика