Биринчи давра якунлари. "Машъал" ва "Бухоро" қизил карточка олишмади
03 июл 2016 13:30
Новости
Биринчи давра якунлари. "Машъал" ва "Бухоро" қизил карточка олишмади
Олий лигада биринчи давра ўйинлари ўз якунига етди.
Дастлабки 15та турда ҳакамлар жами 463та сариқ 23та қизил карточка кўрсатишди.
"Сўғдиёна" ва "Шўртан" клуби футболчиларига энг кўп 3тадан қизил карточка кўрсатилди. "Машъал" ҳамда "Бухоро" эса бу борада бошқаларга ўрнак бўлди. Бу жамоа футболчилари биринчи даврада умуман қизил карточка олишмади.
Сариқ карточка олиш бўйича "Нефтчи" "чемпион" бўлди - 41та. "Насаф" футболчилари энг кам огоҳлантириш олишди - 20та.
Комментарии